https://sputniknews.uz/20240703/uzbekistan-oquvchi-xotira-poezd-minsk-44652142.html
Ўзбекистонлик ўқувчилар “Хотира поезди”да Минскка етиб боришди
Ўзбекистонлик ўқувчилар “Хотира поезди”да Минскка етиб боришди
Sputnik Ўзбекистон
Лойиҳанинг мақсади Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари мактаб ўқувчиларини Улуғ Ватан уруши тарихи билан таништиришдан иборат.
2024-07-03T14:29+0500
2024-07-03T14:29+0500
2024-07-03T14:29+0500
жамият
ўзбекистон
беларусь
хотира
ўқувчилар
минск
мдҳ
иккинчи жаҳон уруши
улуғ ватан уруши
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/07/03/44652672_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_d98f8d4d174c6102a6deda697afd2eb1.jpg
TOШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Саккизта мамлакат мактаб ўқувчилари “Хотира поезди” орқали Минскка етиб келишди, деб хабар берди Sputnik Беларусь. Поездда Беларусь, Россия, Қирғизистон, Арманистон, Қозоғистон, Озарбайжон, Тожикистон ва Ўзбекистондан ўқувчилар келган. Ҳаммаси бўлиб - тахминан 200 киши. Бугун пойтахт меҳмонлари Беларуснинг фашист босқинчиларидан озод қилинганининг 80 йиллиги муносабати билан ҳарбий парадни томоша қилишди. Тадбир дастуридан шаҳар бўйлаб экскурсия, Улуғ Ватан уруши музейи, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ўқув маркази, Миллий кутубхона ва “Сталин чизиқлари”га ташриф буюриш ўрин олган. Бу йил икки қаватли поезд Беларусь ва Россиянинг кўплаб шаҳарларидан ўтади. Улар орасида: Минск, Полоцк, республиканинг вилоят марказлари, Москва, Санкт-Петербург, шунингдек, Александрия қишлоқ хўжалиги шаҳарчаси. Икки ҳафта ичида мактаб ўқувчилари Россиянинг етти вилояти ва Беларуснинг олти вилоятига ташриф буюришади. Лойиҳанинг асосий мақсади МДҲ давлатларининг ўрта мактаб ўқувчиларини Улуғ Ватан уруши тарихи билан таништириш ва уларга ҳарбий шон-шараф масканларини зиёрат қилиш имкониятини беришдан иборат.
ўзбекистон
беларусь
минск
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/07/03/44652672_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_12557d3730086c21f99bb44809dd9408.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мустақил давлатлар ҳамдўстлиги улуғ ватан уруши “хотира поезди”
мустақил давлатлар ҳамдўстлиги улуғ ватан уруши “хотира поезди”
Ўзбекистонлик ўқувчилар “Хотира поезди”да Минскка етиб боришди
Лойиҳанинг мақсади Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари мактаб ўқувчиларини Улуғ Ватан уруши тарихи билан таништиришдан иборат.
TOШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Саккизта мамлакат мактаб ўқувчилари “Хотира поезди” орқали Минскка етиб келишди, деб хабар берди
Sputnik Беларусь. Поездда Беларусь, Россия, Қирғизистон, Арманистон, Қозоғистон, Озарбайжон, Тожикистон ва Ўзбекистондан ўқувчилар келган. Ҳаммаси бўлиб - тахминан 200 киши.
“Майдонда мактаб ўқувчиларини тенгдошлари тантанали равишда билан кутиб олишди”, — дейилади хабарда.
Бугун пойтахт меҳмонлари Беларуснинг фашист босқинчиларидан озод қилинганининг 80 йиллиги муносабати билан ҳарбий парадни томоша қилишди. Тадбир дастуридан шаҳар бўйлаб экскурсия, Улуғ Ватан уруши музейи, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ўқув маркази, Миллий кутубхона ва “Сталин чизиқлари”га ташриф буюриш ўрин олган.
Бу йил икки қаватли поезд Беларусь ва Россиянинг кўплаб шаҳарларидан ўтади. Улар орасида: Минск, Полоцк, республиканинг вилоят марказлари, Москва, Санкт-Петербург, шунингдек, Александрия қишлоқ хўжалиги шаҳарчаси. Икки ҳафта ичида мактаб ўқувчилари Россиянинг етти вилояти ва Беларуснинг олти вилоятига ташриф буюришади.
Лойиҳанинг асосий мақсади МДҲ давлатларининг ўрта мактаб ўқувчиларини Улуғ Ватан уруши тарихи билан таништириш ва уларга ҳарбий шон-шараф масканларини зиёрат қилиш имкониятини беришдан иборат.