https://sputniknews.uz/20240703/rossiya-mdh-mudofaa-vazirlar-44656740.html
Россия мудофаа вазири МДҲ давлатлари Мудофаа вазирлари кенгаши раиси этиб сайланди
Россия мудофаа вазири МДҲ давлатлари Мудофаа вазирлари кенгаши раиси этиб сайланди
Sputnik Ўзбекистон
Минскдаги Кенгаш йиғилишида Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон делегацияси иштирок этмоқда. 03.07.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-07-03T18:17+0500
2024-07-03T18:17+0500
2024-07-03T18:17+0500
сиёсат
беларусь
мдҳ
мудофаа вазирлиги
андрей белоусов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/07/03/44657036_0:132:1280:853_1920x0_80_0_0_be3ba29ee4053f1efd0ab5519e6d667f.jpg
TOШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Россия мудофаа вазири Андрей Белоусов Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) давлатлари Мудофаа вазирлари кенгаши раиси этиб сайланди. Бу қарор Минскда бўлиб ўтган МДҲ Вазирлар кенгашининг навбатдаги йиғилишида бир овоздан қабул қилинди. Минскда ўтаётган Кенгаш йиғилишида Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон делегацияси иштирок этмоқда. Мудофаа вазирлари ҳарбий ҳамкорликнинг бир қатор масалалари, жумладан, 2030 йилгача радиациявий, кимёвий ва биологик вазиятни мониторинг қилиш ва баҳолашнинг ягона тизимини ишлаб чиқиш, МДҲ давлатлари қуролли кучларининг Бирлашган алоқа тизимининг фаолиятини, Ҳамдўстлик мамлакатлари қуролли кучларининг 2025 йилга мўлжалланган қўшма тадбирларини муҳокама қилмоқда. Белоусовнинг сўзларига кўра, Ҳамдўстликка раислик даврида Россия янги ва анъанавий чақириқларга биргаликда қарши туриш механизмларини такомиллаштиришни устувор вазифа деб билади. Унинг таъкидлашича, июнь ойида Россия президенти Владимир Путин Евроосиёда тенг ва бўлинмас хавфсизлик, ўзаро манфаатли, тенг ҳуқуқли ҳамкорлик ва тараққиёт архитектурасини шакллантириш зарурлигини эълон қилган. Унинг сўзларига кўра, “Евросиёда ташкил этилган Иттифоқ давлати, КХШТ, Евроосиё иқтисодий иттифоқи, МДҲ ва ШҲТ каби кўп томонлама халқаро ташкилотлар бунда муҳим рол ўйнайди”. МДҲ давлатлари ҳарбий идоралари раҳбарлари йиғилишда қўшма ҳарбий тизимларни такомиллаштириш бўйича қарорлар қабул қилишди. Улар Мудофаа вазирлари кенгашининг 2030 йилгача МДҲ мамлакатлари ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликни ривожлантиришга концептуал ёндашувлар, ахборот хавфсизлиги соҳасида таълим ва илмий фаолият бўйича Ҳамдўстлик давлатларининг базавий ташкилотини яратиш, шунингдек, кадрлар ва молиявий масалаларга оид. У 30 йилдан ортиқ вақт давомида МДҲ ўзига аъзо давлатларнинг дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорликка содиқлигини намоён этиб келаётганини, шу билан бирга хавфсизлик масалалари Мудофаа вазирлари кенгашининг доимий эътиборида эканини қайд этиб ўтди.
беларусь
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/07/03/44657036_0:0:1138:853_1920x0_80_0_0_826f3d0f1cb1ed96a2994b89e2cd6a1b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, беларусь, мдҳ, мудофаа вазирлиги, андрей белоусов
сиёсат, беларусь, мдҳ, мудофаа вазирлиги, андрей белоусов
Россия мудофаа вазири МДҲ давлатлари Мудофаа вазирлари кенгаши раиси этиб сайланди
Минскдаги Кенгаш йиғилишида Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон делегацияси иштирок этмоқда.
TOШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Россия мудофаа вазири Андрей Белоусов Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) давлатлари Мудофаа вазирлари кенгаши раиси этиб сайланди. Бу қарор Минскда бўлиб ўтган МДҲ Вазирлар кенгашининг навбатдаги йиғилишида бир овоздан
қабул қилинди. Минскда ўтаётган Кенгаш йиғилишида Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон делегацияси иштирок этмоқда.
Мудофаа вазирлари ҳарбий ҳамкорликнинг бир қатор масалалари, жумладан, 2030 йилгача радиациявий, кимёвий ва биологик вазиятни мониторинг қилиш ва баҳолашнинг ягона тизимини ишлаб чиқиш, МДҲ давлатлари қуролли кучларининг Бирлашган алоқа тизимининг фаолиятини, Ҳамдўстлик мамлакатлари қуролли кучларининг 2025 йилга мўлжалланган қўшма тадбирларини муҳокама қилмоқда.
Белоусовнинг сўзларига кўра, Ҳамдўстликка раислик даврида Россия янги ва анъанавий чақириқларга биргаликда қарши туриш механизмларини такомиллаштиришни устувор вазифа деб билади.
“Глобал беқарорлик ва Ҳамдўстлик ташқи чегаралари периметри бўйлаб кескинлик кучайган бир шароитда биз янги ва анъанавий чақириқ ва таҳдидларга биргаликда қарши туриш механизмларини такомиллаштиришга алоҳида аҳамият берамиз. Бу бизнинг устувор вазифаларимиздан биридир”, — деди Белоусов.
Унинг таъкидлашича, июнь ойида Россия президенти Владимир Путин Евроосиёда тенг ва бўлинмас хавфсизлик, ўзаро манфаатли, тенг ҳуқуқли ҳамкорлик ва тараққиёт архитектурасини шакллантириш зарурлигини эълон қилган.
"Гап фаолиятнинг барча соҳаларини қамраб оладиган ва истисносиз барча Евроосиё мамлакатлари учун очиқ бўлган келажак хавфсизлик тизими ҳақида кетмоқда", — дея таъкидлади Россия мудофаа вазири.
Унинг сўзларига кўра, “Евросиёда ташкил этилган Иттифоқ давлати, КХШТ, Евроосиё иқтисодий иттифоқи, МДҲ ва ШҲТ каби кўп томонлама халқаро ташкилотлар бунда муҳим рол ўйнайди”.
“Биз ушбу интеграция тузилмаларининг фаоллиги ва нуфузини ошириш, улар ўртасида хавфсизлик соҳасида мулоқотни йўлга қўйишга эътибор қаратмоқдамиз”, — дея таъкидлади у.
МДҲ давлатлари ҳарбий идоралари раҳбарлари йиғилишда қўшма ҳарбий тизимларни такомиллаштириш бўйича қарорлар қабул қилишди. Улар Мудофаа вазирлари кенгашининг 2030 йилгача МДҲ мамлакатлари ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликни ривожлантиришга концептуал ёндашувлар, ахборот хавфсизлиги соҳасида таълим ва илмий фаолият бўйича Ҳамдўстлик давлатларининг базавий ташкилотини яратиш, шунингдек, кадрлар ва молиявий масалаларга оид.
У 30 йилдан ортиқ вақт давомида МДҲ ўзига аъзо давлатларнинг дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорликка содиқлигини намоён этиб келаётганини, шу билан бирга хавфсизлик масалалари Мудофаа вазирлари кенгашининг доимий эътиборида эканини қайд этиб ўтди.