Осиё болалари: ўзбекистонлик енгил атлетикачилар 11 та медалга эга чиқишди
© Министерство спорта республики УзбекистанЛегкоатлеты завоевали 11 медалей на международных спортивных играх "Дети Азии"
© Министерство спорта республики Узбекистан
Oбуна бўлиш
“Осиё болалари” халқаро спорт ўйинларида спортнинг енгил атлетика тури бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси иштирок этди.
TOШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. “Осиё болалари” халқаро спорт ўйинларида ўзбекистонлик енгил атлетикачилар 11 та медални қўлга киритишди, дея хабар берди Спорт вазирлиги.
Россиянинг Якутск шаҳрида ўтказилаётган “Осиё болалари” халқаро спорт ўйинларида спортнинг енгил атлетика тури бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳам иштирок этди.
© Министерство спорта республики Узбекистан
1/6
© Министерство спорта республики Узбекистан
© Министерство спорта республики Узбекистан
2/6
© Министерство спорта республики Узбекистан
© Министерство спорта республики Узбекистан
3/6
© Министерство спорта республики Узбекистан
© Министерство спорта республики Узбекистан
4/6
© Министерство спорта республики Узбекистан
© Министерство спорта республики Узбекистан
5/6
© Министерство спорта республики Узбекистан
© Министерство спорта республики Узбекистан
6/6

Мусобақа натижалари:
Олтин медаль: Анастасия Силченкова (3000 м – 10:02.57), Деспина Бандалетова (2000 м тўсиқлар оша – 7:12.05).
Кумуш медаль: Анастасия Силченкова (1500 м – 4:41.31), Қобилжон Раҳматов (2000 м тўсиқлар оша – 6:31.87), Дилнура Ҳайдарова (баландликка сакраш – 1.60), Бекнур Абдуқодиров, Ҳабибуллоҳ Жабборов, Шаҳзодбек Холмуродов, Абдураҳмон Муҳаммажонов (4х100 м – 44.86), Дарья Жилина (дўстлик эстафетаси 100-200-400-800 м – 4:02.27).
Бронза медаль: Шодия Раҳмонова (100 м ғовлар оша – 15.03), Яна Норматова (узунликка сакраш – 5.36 ), Бекнур Абдуқодиров (дўстлик эстафетаси 100-200-400-800 м– 3:34.94), Назмина Раҳимжонова (дўстлик эстафетаси 100-200-400-800 м– 4:08.42).
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Якутск шаҳрида 25 июнь-7 июль кунлари “Осиё болалари” VIII халқаро спорт ўйинлари бўлиб ўтади. Улар спортнинг 27 та тури бўйича ўтказилади.
Ўзбекистон делегацияси спортнинг 16 та (баскетбол 3х3, бокс, волейбол, дзюдо, кураш, енгил атлетика, мас-рестлинг, сузиш, самбо, эркин кураш, юнон-рум кураши, аёллар кураши, таэквондо WT, мини-футбол, бадиий гимнастика, шахмат) турида қатнашади. Спортчиларнинг умумий сони 179 нафарга тенг. Бу йилги ўйинлар дастурига илк бор ўзбек кураш миллий спорт тури ҳам киритилган.
Маълумот учун, “Осиё болалари” ўйинлари Осиё Олимпия кенгаши ташабусси билан ҳар 4 йилда бир маротаба ўтказилади. 2022 йил Владивосток шаҳрида бўлиб ўтган “Осиё болалари” VIII ўйинларида Ўзбекистондан жами 173 нафар спортчи иштирок этган. Улар жами 114 та (41 та олтин, 28 та кумуш, 45 та бронза) медаллари билан умумжамоа ҳисобида 2-ўрин қўлга киритилган.