https://sputniknews.uz/20240703/osiyo-bolalar-oyin-olimp-talim-dastur-44645383.html
Осиё болалари ўйинларида “Олимпга йўл” таълим дастури бошланди
Осиё болалари ўйинларида “Олимпга йўл” таълим дастури бошланди
Sputnik Ўзбекистон
Дастури уч модулдан иборат бўлган лойиҳа Олимпия қадриятлари, тоза спорт ва спорт психологиясини тарғиб қилиш, шунингдек, ёш спортчилар ўртасида дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган.
2024-07-03T12:00+0500
2024-07-03T12:00+0500
2024-07-03T12:00+0500
спорт
россия
ўзбекистон
болалар
осиё ўйинлари
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/07/02/44640700_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_470ca6e01cf7e0ce0cbb1e5b2a396f41.jpg
TOШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. VIII “Осиё болалари” ўйинларининг ёш спортчилари мусобақа доирасида “Осиё болалари” халқаро қўмитасининг таълим дастурида иштирок этмоқда, деб хабар берди қўмита. “Олимпга йўл” таълим лойиҳаси иштирокчиларини “Осиё болалари” халқаро қўмитаси президенти Владимир Максимов кутиб олди. Таъкидланганидек, лойиҳа Олимпия қадриятлари, тоза спорт ва спорт психологиясини тарғиб қилиш, шунингдек, ёш спортчилар ўртасида дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган. "Олимпга йўл" 30 июндан 5 июлгача М.К. Аммосов номидаги Шимолий-Шарқий Федерал университетининг табиий фанлар факультетлари биносида бўлиб ўтади. "Олимпга йўл" лойиҳаси дастури учта модулни ўз ичига олади. Биринчиси, Олимпия дарси бўлиб, унда ёш спортчилар маъруза форматида Олимпия ҳаракати ва ўйинлари тарихи билан танишишади, анимацион мультфилм томоша қилишади ва интерактив тестдан фойдаланишади. Иккинчи модулда Россиянинг РУСАДА антидопинг агентлиги мутахассислари допингга нисбатан нол толерантлик маданияти, антидопинг қоидабузарликлари турлари ҳақида гапириб берадилар ва спорт ҳаётидан реал мисоллар келтиришади. Таълим лойиҳасининг учинчи модули доирасида РУСАДА маърузачилари спортчиларга стресс, босим, танқид ва рақобат туфайли юзага келадиган турли ҳис-туйғуларга дош беришни ўргатади. Эслатиб ўтамиз, Якутскда бўлиб ўтаётган VIII “Осиё болалари” ўйинларида Россия, Ўзбекистон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Таиланд, Озарбайжон, Шимолий Корея, Қирғизистон, Мўғулистон, Тожикистон, Сурия ва бошқа давлатлар вакиллари иштирок этмоқда. Ўзбекистон шарафини спортнинг 16 та тури бўйича 179 нафар спортчи ҳимоя қилмоқда. Уларга 53 нафар мураббий ва жамоа етакчилари ҳамроҳлик қилмоқда. Улар жами 24 та спорт тури бўйича 239 та медаллар жамланмаси учун кураш олиб боради.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/07/02/44640700_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_137446004e6c8314c6702be359236ba4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
осиё болалари ўйинлари “олимпга йўл” таълим дастури
осиё болалари ўйинлари “олимпга йўл” таълим дастури
Осиё болалари ўйинларида “Олимпга йўл” таълим дастури бошланди
Дастури уч модулдан иборат бўлган лойиҳа Олимпия қадриятлари, тоза спорт ва спорт психологиясини тарғиб қилиш, шунингдек, ёш спортчилар ўртасида дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган.
TOШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. VIII “Осиё болалари” ўйинларининг ёш спортчилари мусобақа доирасида “Осиё болалари” халқаро қўмитасининг таълим дастурида иштирок этмоқда, деб хабар берди қўмита.
“Олимпга йўл” таълим лойиҳаси иштирокчиларини “Осиё болалари” халқаро қўмитаси президенти Владимир Максимов кутиб олди.
“Сизнинг ҳозир кўрган ва эшитган иштирокингиз шуни кўрсатадики, биз бундай дастурларни ишлаб чиқаётганимиз бежиз эмас. Ўйинларда ўтказган вақтингиз, шу жумладан, таълим дастурларида қатнашишингиз сиз учун унутилмас бўлишини тилайман. Қаерда бўлсангиз ҳам, бугун олган билимингиз ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳаётда сизга фойдали бўлади. Чунки ҳаётда ҳам худди шундай тамойиллар амал қилади: ҳалол бўлиш, меҳнат қилиш”, — деди у.
Таъкидланганидек, лойиҳа Олимпия қадриятлари, тоза спорт ва спорт психологиясини тарғиб қилиш, шунингдек, ёш спортчилар ўртасида дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган.
"Олимпга йўл" 30 июндан 5 июлгача М.К. Аммосов номидаги Шимолий-Шарқий Федерал университетининг табиий фанлар факультетлари биносида бўлиб ўтади.
"Олимпга йўл" лойиҳаси дастури учта модулни ўз ичига олади. Биринчиси, Олимпия дарси бўлиб, унда ёш спортчилар маъруза форматида Олимпия ҳаракати ва ўйинлари тарихи билан танишишади, анимацион мультфилм томоша қилишади ва интерактив тестдан фойдаланишади.
Иккинчи модулда Россиянинг РУСАДА антидопинг агентлиги мутахассислари допингга нисбатан нол толерантлик маданияти, антидопинг қоидабузарликлари турлари ҳақида гапириб берадилар ва спорт ҳаётидан реал мисоллар келтиришади. Таълим лойиҳасининг учинчи модули доирасида РУСАДА маърузачилари спортчиларга стресс, босим, танқид ва рақобат туфайли юзага келадиган турли ҳис-туйғуларга дош беришни ўргатади.
Эслатиб ўтамиз, Якутскда бўлиб ўтаётган VIII “Осиё болалари” ўйинларида Россия, Ўзбекистон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Таиланд, Озарбайжон, Шимолий Корея, Қирғизистон, Мўғулистон, Тожикистон, Сурия ва бошқа давлатлар вакиллари иштирок этмоқда. Ўзбекистон шарафини спортнинг 16 та тури бўйича 179 нафар спортчи ҳимоя қилмоқда. Уларга 53 нафар мураббий ва жамоа етакчилари ҳамроҳлик қилмоқда. Улар жами 24 та спорт тури бўйича 239 та медаллар жамланмаси учун кураш олиб боради.