"Юзини қўллари билан ёпди": Зеленский нималарни бошдан кечиргани маълум бўлди

© FABRICE COFFRINIПрезидент Украины Владимир Зеленский
Президент Украины Владимир Зеленский - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.07.2024
Oбуна бўлиш
ОАВ: Зеленский АҚШ ва Франциядаги воқеалар туфайли ёмон кунларни бошдан кечирди.
TOШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Владимир Зеленский Жо Байденнинг Дональд Трамп билан бўлган дебати ва Франциядаги сайловларнинг биринчи босқичи натижалари туфайли “бир неча ёмон кунларни” бошдан кечиришга мажбур бўлди. Бу ҳақда "Spectator" журнали шарҳловчиси Гэвин Мортимер маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Бу Владимир Зеленский учун бир қанча ёмон кунлар бўлди. Украина президенти ўтган ҳафта Дональд Трамп билан теледебатда Жо Байденнинг шов-шувли чиқишини томоша қилар экан, юзини қўллари билан ёпган бўлса керак”, — деди у.
Унинг сўзларига кўра, Трампнинг Украина можароси ҳақидаги фикри “яхши маълум”: у буни барҳам беришни хоҳлайди.
“Кейин Францияда парламент сайловларининг биринчи босқичи натижалари пайдо бўлди. Олдинда ҳали иккинчи тур бор, лекин бир нарса аниқ: кейинги ҳукуматни Эммануэл Макрон тузмайди”, — деди Мортимер.
Кузатувчига кўра, Макроннинг сиёсий лойиҳаси ҳозир ўлик ва унинг келажакдаги президентлиги ҳам шундай бўлади.
“Ўрнига кейинги парламентда Жан-Люк Меланшоннинг чап қанот коалицияси ва Марин Ле Пеннинг ўнг қанот иттифоқи депутатлари устунлик қилади. Уларнинг деярли ўхшаш томонлари йўқ, бир нарсани ҳисобга олмаганда: улар ҳам Трамп каби Украинадаги урушни тугатишни хоҳлайдилар”, — дея хулоса қилди у.
Байден ва Трамп дебатида айтилган асосий гаплар
Янгиликлар лентаси
0