Ўзбекистон бу йил 4 гигаваттлик электр станцияларни ишга туширади

© Sputnik / Кирилл Брага / Медиабанкка ўтишҚуёш электр станцияси
Қуёш электр станцияси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.07.2024
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёевга куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича ахборот берилди.
TOШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Ўзбекистонда бу йил 4 гигаваттлик электр станцияларини ишга тушириш режалаштирилган. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган тармоқ ва ҳудудларда энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари бўйича ҳисоботда маълум қилинди.
Қайд этилганидек, бу йил 15 мингта ҳолатда табиий газ ва 28 мингта ҳолатда электрдан ўғирлик аниқланган. Бунинг сабаби – ҳозирги тизимда ноқонуний уланишларнинг олдини олиш эмас, оқибати билан курашилаяпти.
Шу боис бундай ҳолатларга йўл қўймаслик, энергия сарфини қатъий назорат қилиш, масъулларнинг жавобгарлигини ошириш зарурлиги қайд этилди.
“Хорижий компаниялар билан ҳамкорликда соҳада қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда, станциялар барпо этилмоқда. Бу йил барча манбалар ҳисобидан 4 гигаваттлик электр станцияларини ишга тушириш режалаштирилган”, — дейилади хабарда.
Давлат раҳбари соҳадаги инвестициявий лойиҳаларни, чет эллик шериклар билан эришилган келишувларни юқори даражада амалга ошириш кераклигини айтиб ўтди.
Шунингдек, йиғилишда куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича ҳам ахборот берилди.
“850 километр магистрал тармоқ ва 9 та подстанцияни таъмирлаш бўйича ишлар бошланган. Бунга қўшимча 595 километр электр тармоғи қурилиб, қатор янги подстанциялар ишга туширилади. Иссиқлик станциялари барқарор ишлаши учун зарур ёқилғи, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар захиралари шакллантирилмоқда”, — дея қайд этилган хабарда.
Мутасаддиларга энергия ишлаб чиқаришни кўпайтириш, инфратузилмани модернизация қилиб, энергия етказиб бериш узлуксизлигини таъминлаш юзасидан вазифалар қўйилди.
Ўзбекистон ёндашуви энг мақбул – эксперт - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.06.2024
Матбуот маркази
Энергетика нуқтаи назаридан Ўзбекистон ёндашуви энг мақбул – россиялик эксперт
Янгиликлар лентаси
0