Екатеринбургда Самарқанд савдо уйи очилди — бу қандай имкониятлар тақдим этади?
© Екатеринбург.рфЕкатеринбургда Самарқанд савдо уйининг очилиши бўлиб ўтди.
© Екатеринбург.рф
Oбуна бўлиш
Савдо уйида ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчи гиламлари тақдим этилди.
TOШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Урал пойтахти Екатеринбургдаги савдо марказларидан бирида Ўзбекистондаги етакчи гилам маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи “SAG” гиламлари компаниясининг Самарқанд савдо уйининг очилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Екатеринбург расмий порталида маълум қилинди.
Лойиҳа ташаббускорларининг фикрича, янги шоурум Урал пойтахти ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ва маданий ҳамкорликни ривожлантиришга туртки бўлади.
© Екатеринбург.рфЕкатеринбургда Самарқанд савдо уйининг очилиши бўлиб ўтди.
Екатеринбургда Самарқанд савдо уйининг очилиши бўлиб ўтди.
© Екатеринбург.рф
Савдо уйининг очилиш маросимида Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов, Свердловск вилояти халқаро ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири Вячеслав Ярин, Екатеринбург раҳбари Алексей Орлов, Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги бош консули Жаҳонгир Парманов иштирок этди.
Савдо уйида ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчи гиламлари тақдим этилди.
© Екатеринбург.рфЕкатеринбургда Самарқанд савдо уйининг очилиши бўлиб ўтди.
Екатеринбургда Самарқанд савдо уйининг очилиши бўлиб ўтди.
© Екатеринбург.рф
“Самарқанд савдо уйи жойлашган шаҳар сифатида Екатеринбургнинг танланиши бежиз эмас. Тадбиркорларнинг ўзлари таъкидлаганидек, Урал пойтахтининг рақобатбардош устунлиги унинг қулай географик жойлашуви ва ривожланган логистикаси бўлди”, — дейилади хабарда.
Эркинжон Турдимов савдо уйининг ишга туширилиши икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ва маданий ҳамкорлик ривожида янги босқич рамзи эканини алоҳида таъкидлади.
“Шубҳасиз, буларнинг барчаси мамлакатларимиз раҳбарларининг яқин мулоқоти ва дўстона алоқалари туфайли амалга ошди. Кейинги йилларда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги муносабатлар янада мустаҳкамланиб, сифат жиҳатидан бошқа даражага кўтарилди”, — деди Самарқанд вилояти ҳокими.
Ўз навбатида, Алексей Орлов шаклланаётган савдо майдончаси Урал пойтахти ва Ўзбекистон вилояти ўртасидаги ижтимоий-маданий алоқаларни ривожлантиришга ҳам туртки беришига ишонч билдирди. Унинг сўзларига кўра, Екатеринбург ва Самарқанд вилояти ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйишнинг истиқболи катта.
“Иқтисодий алоқаларни ривожлантириш учун барча имкониятларимиз бор: биринчидан, икки давлат раҳбарларининг яхши нияти, иккинчидан, тўғридан-тўғри авиақатновлар мавжудлиги, учинчидан, тўловларни миллий валютада амалга ошириш имконияти”, – дея хулоса қилди шаҳар раҳбари.
Шунингдек, Екатеринбургда икки вилоят ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Самарқанд вилоятининг сармоявий салоҳияти намойиш этилди.