Ўзбекистон миллий валютаси 30 ёшда: “сўм” ҳақида нималар маълум?
Ўзбекистон миллий валютаси 30 ёшда: “сўм” ҳақида нималар маълум?
Sputnik Ўзбекистон
1994 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси “сўм” муомалага киритилди. 2021 йилда 2 000, 5 000, 10 000, 20 000, 50 000, 100 000 сўмлик ва 2022 йилда 200 000 сўмлик қийматдаги янги банкнотлар тақдим этилди.
ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Бугун Ўзбекистоннинг миллий валютаси “сўм” муомалага киритилган кун сифатида нишонланади. Бундан 30 йил олдинги мазкур ҳодиса мамлакатнинг иқтисодий мустақиллиги рамзи ва суверенитет сари қўйилган муҳим қадам бўлди.Ушбу йўналишда етарли тажриба тўплангач, 1994 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси “сўм” муомалага киритилди.Марказий банк томонидан йиллар давомида пул сифатини яхшилаш, хавфсизлигини ошириш ва дизайни борасида тинимсиз изланишлар олиб борилди.2018 йилда ихчам ва енгилроқ вазнда янги дизайндаги танга пуллар – 50, 100, 200 ва 500 сўмлик пуллар чиқарилди. Янги дизайндаги 1000 сўмлик танга эса 2022 йилда муомалага киритилди.Нақд пулга доир ислоҳотларнинг давоми сифатида банкнотларнинг янги дизайни ишлаб чиқилди. 2021 йилда 2 000, 5 000, 10 000, 20 000, 50 000, 100 000 сўмлик ва 2022 йилда 200 000 сўмлик қийматдаги янги банкнотлар тақдим этилди.Ушбу банкнотлар қоғоз сифати, ҳимоя қатламлари борасида эскиларидан анча фарқ қилади. Пулларнинг дизайнида Буюк Ипак йўли ва мамлакатнинг тарихий шаҳарлари мавзуси акс эттирилди.Миллий валюта давлатнинг иқтисодий мустақиллигини таъминловчи, унинг ўзлигини акс эттирувчи, дунёга танитувчи муҳим давлат рамзи ҳисобланади. Давлат рамзларига ҳурмат билан муомалада бўлиш, аввало, ўша халқнинг ўзига бўлган юксак эътиборини ифодалайди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
252
60
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
252
60
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
252
60
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
252
60
Sputnik Ўзбекистон
сўм тарих маълумот ўзбекистон марказий банк
сўм тарих маълумот ўзбекистон марказий банк
Ўзбекистон миллий валютаси 30 ёшда: “сўм” ҳақида нималар маълум?
Бугун миллий валюта “сўм” қабул қилинганига 30 йил тўлди.
ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Бугун Ўзбекистоннинг миллий валютаси “сўм” муомалага киритилган кун сифатида нишонланади. Бундан 30 йил олдинги мазкур ҳодиса мамлакатнинг иқтисодий мустақиллиги рамзи ва суверенитет сари қўйилган муҳим қадам бўлди.
“Марказий банк томонидан 1991-1993 йиллар давомида миллий валютани муомалага киритиш учун жуда кўп изланишлар олиб борилди, хорижий мамлакатлар тажрибаси ўрганилди. 1993 йилнинг 15 ноябридан бошлаб тўлов воситаси сифатида “Сўм-купон” муомалага киритилди. Пул ислоҳотини амалга ошириш борасида маълум тажрибага эга бўлиш учун “Сўм-купон” ўтиш валютаси сифатида хизмат қилди”, — дея хабар берди Марказий банк матбуот хизмати.
Ушбу йўналишда етарли тажриба тўплангач, 1994 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси “сўм” муомалага киритилди.
Марказий банк томонидан йиллар давомида пул сифатини яхшилаш, хавфсизлигини ошириш ва дизайни борасида тинимсиз изланишлар олиб борилди.
2018 йилда ихчам ва енгилроқ вазнда янги дизайндаги танга пуллар – 50, 100, 200 ва 500 сўмлик пуллар чиқарилди. Янги дизайндаги 1000 сўмлик танга эса 2022 йилда муомалага киритилди.
Ушбу банкнотлар қоғоз сифати, ҳимоя қатламлари борасида эскиларидан анча фарқ қилади. Пулларнинг дизайнида Буюк Ипак йўли ва мамлакатнинг тарихий шаҳарлари мавзуси акс эттирилди.
Миллий валюта давлатнинг иқтисодий мустақиллигини таъминловчи, унинг ўзлигини акс эттирувчи, дунёга танитувчи муҳим давлат рамзи ҳисобланади. Давлат рамзларига ҳурмат билан муомалада бўлиш, аввало, ўша халқнинг ўзига бўлган юксак эътиборини ифодалайди.