https://sputniknews.uz/20240630/bayden-saylov-chetlatish-44595009.html
Байденни сайловдан мажбуран четлатишмоқчи — ОАВ
Байденни сайловдан мажбуран четлатишмоқчи — ОАВ
Sputnik Ўзбекистон
ОАВ: Демократик партия донорлари Байденни сайловдан четлаштиришни муҳокама қилмоқда.
2024-06-30T11:00+0500
2024-06-30T11:00+0500
2024-06-30T11:00+0500
дунё янгиликлари
дунёда
ақш
жо байден
сайловлар
дональд трамп
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/04/1d/43653041_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_3a59a57034f61217ca158f6a7521b9f7.jpg
ТОШКЕНТ, 30 июнь — Sputnik. АҚШ Демократик партияси ҳомийлари Жо Байден ва Дональд Трамп ўртасидаги дебатдан сўнг чуқур хавотирда ва ҳозирда Оқ уй раҳбарини унинг хоҳишига қарши президентликка номзодлар рўйхатидан олиб ташлаш имкониятини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда New York Times манбаларга таяниб хабар берди, деб ёзмоқда РИА Новости.Нашр суҳбатдошларидан бирининг айтишича, у сиёсий маслаҳатчилар билан Демократик партия қурултойигача ёки унинг ихтиёрига зид равишда Байденни номзодлар рўйхатидан чиқариб ташлашга ёрдам берган “яширин қоидалар” ҳақида мунозара бошлаган.Газетага кўра, баъзи донорлар Байден "кўра олади" ва сайловда иштирок этишдан ихтиёрий равишда воз кечишига умид қилмоқда. Бошқалар эса президентни пойгадан воз кечишга кўндириш учун биринчи хоним Жилл Байден билан боғланишни таклиф қилмоқда.Америка оммавий ахборот воситалари Байден жума куни кечқурун Атлантада бўлиб ўтган Трамп билан биринчи дебатда омадсиз чиқиш қилганига қўшилишмоқда. Американинг ҳозирги президенти дудуқланиб, пауза қилди, ҳар доим ҳам ўз фикрларини аниқ ифода этмади ва тадбир охирида телекамера унинг рафиқаси Жилл Байденга зинадан тушишга ёрдам берган пайтни олди.АҚШда президентлик сайловлари 2024 йил 5 ноябрда бўлиб ўтади. Сайлов пойгасининг асосий рақиблари – амалдаги давлат раҳбари демократ Байден ва собиқ Америка етакчиси республикачи Трамп.
https://sputniknews.uz/20240628/bayden-va-tramp-debatida-aytilgan-asosiy-gaplar-44571066.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/04/1d/43653041_98:0:2829:2048_1920x0_80_0_0_691dae1d15a90b444bc59b1ceacb5677.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ақш демократик партияси жо байден дональд трамп дебат оқ уй new york times
ақш демократик партияси жо байден дональд трамп дебат оқ уй new york times
Байденни сайловдан мажбуран четлатишмоқчи — ОАВ
ОАВ: Демократик партия донорлари Байденни сайловдан четлаштиришни муҳокама қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 30 июнь — Sputnik. АҚШ Демократик партияси ҳомийлари Жо Байден ва Дональд Трамп ўртасидаги дебатдан сўнг чуқур хавотирда ва ҳозирда Оқ уй раҳбарини унинг хоҳишига қарши президентликка номзодлар рўйхатидан олиб ташлаш имкониятини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда New York Times манбаларга таяниб хабар берди, деб ёзмоқда
РИА Новости. “Демократик партиянинг доимий асабий донорлари жума куни АҚШда сайлов мунозаралари бўлиб ўтган кун - таҳрир.) жуда хавотирга тушишди, чунки Американинг энг бой одамлари Байденнинг мунозарада заиф ишлашига қайғуришди ва сайлов пойгасини қандай ўзгартириш ҳақида ўйлашди”, — дейилади мақолада.
Нашр суҳбатдошларидан бирининг айтишича, у сиёсий маслаҳатчилар билан Демократик партия қурултойигача ёки унинг ихтиёрига зид равишда Байденни номзодлар рўйхатидан чиқариб ташлашга ёрдам берган “яширин қоидалар” ҳақида мунозара бошлаган.
Газетага кўра, баъзи донорлар Байден "кўра олади" ва сайловда иштирок этишдан ихтиёрий равишда воз кечишига умид қилмоқда. Бошқалар эса президентни пойгадан воз кечишга кўндириш учун биринчи хоним Жилл Байден билан боғланишни таклиф қилмоқда.
Америка оммавий ахборот воситалари Байден жума куни кечқурун Атлантада бўлиб ўтган Трамп билан биринчи дебатда омадсиз чиқиш қилганига қўшилишмоқда. Американинг ҳозирги президенти дудуқланиб, пауза қилди, ҳар доим ҳам ўз фикрларини аниқ ифода этмади ва тадбир охирида телекамера унинг рафиқаси Жилл Байденга зинадан тушишга ёрдам берган пайтни олди.
АҚШда президентлик сайловлари 2024 йил 5 ноябрда бўлиб ўтади. Сайлов пойгасининг асосий рақиблари – амалдаги давлат раҳбари демократ Байден ва собиқ Америка етакчиси республикачи Трамп.