Sputnik МДҲ журналистларига малака оширишга ёрдам бермоқда

© Sputnik"Россия Сегодня" бош офисида SputnikPro дастури бўйича навбатдаги курс бўлиб ўтди
Россия Сегодня бош офисида SputnikPro дастури бўйича навбатдаги курс бўлиб ўтди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.06.2024
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
SputnikPro медиа лойиҳаси доирасида яқин хорижий давлатлардан келган журналистлар Москвада тажриба алмашишди.
Машғулотлар ва маҳорат дарслари “Россия сегодня” медиагуруҳининг етакчи мутахассислари томонидан ўтказилди.
24-28 июнь кунлари “Россия сегодня” халқаро медиагуруҳи бош офисида қўшни давлатлар журналистлари ва жамоат арбоблари учун “SputnikPro Зубовский” таълим лойиҳасининг навбатдаги модули бўлиб ўтди. Дастурда Абхазия, Беларусь, Қозоғистон, Молдова, Тожикистон, Ўзбекистон ва Жанубий Осетиядан 12 киши иштирок этди.
Уларнинг аксарияти лойиҳада иккинчи марта қатнашмоқда, айримлар, жумладан, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ходими Алпомиш Машрабхонов учун бу биринчи тажриба эди.
© SputnikАлпомиш Машрабханов
Алпомиш Машрабханов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.06.2024
Алпомиш Машрабханов

Маърузалар ва маҳорат дарслари

Ўқув дастурда "Sputnik Ближнее зарубежье" Телеграм-канали бош муҳаррири Александр Самохваловнинг маърузасига алоҳида ўрин эгаллади. У ушбу мессенжер орқали одамларга маълумотларни қандай тез ва ижодий тарзда етказиш сирларини айтиб берди. Унинг маслаҳатларидан илҳомланган лойиҳа иштирокчилари ўзларининг Телеграм-каналларини янада ривожлантириш, баъзилари эса янги обуначиларни жалб қилишга ёндашувни тубдан ўзгартириш режалари билан ўртоқлашди.

Видео таҳрирлаш бўйича мутахассис Дмитрий Буданцев паст сифатли видео ёки муваффақиятсиз интервьюдан қандай қилиб томошабинлар эътиборини тортадиган қизиқарли ва динамик материал яратиш мумкинлигини тушунтирди. Иштирокчилар олинган билимларнинг амалий аҳамиятини юқори эканини таъкидладилар. Улар бу билимлар ёрдамида ўз видеолари сифатини оширишга ишончи комил.
© Sputnik"Россия Сегодня" бош офисида SputnikPro дастури бўйича навбатдаги курс бўлиб ўтди
В главном офисе международной медиагруппы Россия сегодня прошел очередной модуль образовательного проекта SputnikPro на Зубовском  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.06.2024
"Россия Сегодня" бош офисида SputnikPro дастури бўйича навбатдаги курс бўлиб ўтди
Сунъий онг бўйича мутахассис Александр Петров замонавий технологияларнинг имкониятларини намойиш қилди, жумладан, видео субтитрларни автоматик яратиш ва уларни бошқа тилларга таржима қилишни намойиш этди.
Нейротармоқлар бўйича маъруза, ўтган йилда аксарият учун кутилмаган бўлган бўлса, бу йил кўпчиллик ундан аллақачон фаол фойдаланаётганини кўрсатди. Ҳамкасаблар ўз тажрибалари билан ўртоқлашишди ва сунъий онг воситалари самарадорлигини муҳокама қилишди ва ҳатто унинг айрим хусусиятларини шубҳа остига олишди.

Тажриба алмашиш ва янги алоқалар

Иштирокчиларга нейротармоқ ёрдамида яратилган виртуал бошловчи Виктория намойиш этилди. Кейинчалик улар унинг прототипи, Sputnik бош продюсери Виктория Фёдорова билан ҳам учрашишди ва ундан интервью олишга муваффақ бўлишди.
© SputnikSputnikPro дастури иштирокчилари
Участники проекта SputnikPro на Зубовском  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.06.2024
SputnikPro дастури иштирокчилари
Телебошловчи Армен Гаспарян билан учрашув ҳам эсда қоларли бўлди. Иштирокчилар унинг замонавий дунё муаммолари, Украинадаги можаро ва Шимолий Кавказ сабаблари ҳақидаги фикрларини эшитишди. Унинг ҳайратланарли маълумот бериш услуби ҳеч кимни бефарқ қолдирмади ва тажрибали телебошловчи билан суҳбатлашиш имконияти кўпчилик учун унутилмас тажрибага айланди.

“Армен Гаспарян ва Виктория Фёдорова ноёб шахслардир. Уларнинг қарашлари, дунёқараши, тажрибаси ва мулоҳазаси ҳайратда қолдирди ва илҳомлантирди”, — дея ўз таассуротлари билан ўртоқлашди Алпомиш Машрабхонов.

Иштирокчилар агентлик ходимларидан нафақат янги билимларни олишди, балки бир-бирлари билан фаол тажриба алмашишди. Бошқа мамлакатлардаги ҳамкасблар билан мулоқот уларни ўз фаолиятида қўллаши мумкин бўлган билим ва ғоялар билан бойитди.
Улардан баъзилари Москвага биринчи марта ташриф буюришди. Шаҳар, унинг архитектураси ва атмосфераси ҳақидаги таассуротлари уларда энг ижобий ҳис-туйғуларни уйғотди.
© SputnikSputnikPro дастури иштирокчилари
В главном офисе международной медиагруппы Россия сегодня прошел очередной модуль образовательного проекта SputnikPro на Зубовском  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.06.2024
SputnikPro дастури иштирокчилари
“Шаҳар, албатта, ажойиб. Мафтункор бинолар, маданият ва санъатга эътибор, табиат ва атроф-муҳитга эътибор. Буларнинг барчасини хиёбонлар, боғлар мисолида кўрдик", – дейди Алпомиш Машрабхонов.
Меҳмон Россия пойтахтида ҳаёт суръати ватанига қараганда сезиларли даражада тез эканини таъкидлади.
“Ёшларнинг кўзларида ҳаётга муҳаббати ёнмоқда. Бу мени жуда хурсанд қилди. Шаҳар гўзал. Шубҳасиз, уни севиб қолмасликнинг иложи йўқ”, — дея қўшимча қилди лойиҳа иштирокчиси.

Хулосалар

“SputnikPro Зубовский” дастури қўшни давлатлар журналистлари ва жамоат арбобларининг малакасини оширишга кўмаклашишда давом этмоқда. Иштирокчилар янги билимларга эга бўладилар, дунёқарашларини кенгайтирадилар ва ўзаро керакли алоқалар ўрнатадилар.
Ушбу лойиҳа уларнинг фаолиятидаги муҳим босқич бўлиб, медиа соҳасида янада юксалиш ва ривожланиш учун янги имкониятлар ва истиқболларни очиб берди.
© SputnikSputnikPro дастури иштирокчилари
Участники образовательного проекта SputnikPro на Зубовском для журналистов и общественных деятелей из стран ближнего зарубежья - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.06.2024
SputnikPro дастури иштирокчилари
Янгиликлар лентаси
0