Эрон президент сайловларида Масуд Пезешкиан етакчилик қилмоқда

© Sputnik / Сергей Бобылев / Медиабанкка ўтишГолосование на президентских выборах в резиденции посла Ирана в Москве
Голосование на президентских выборах в резиденции посла Ирана в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.06.2024
Oбуна бўлиш
Президент сайловида жами 4 киши иштирок этган, ғолиб бўлиш учун номзод 50 фоиздан кўп овоз тўплаши керак.
ТОШКЕНТ, 29 июнь – Sputnik. Эронда кеча бўлиб ўтган навбатдан ташқари президентлик сайловларида ислоҳотчи Масуд Пезешкиан етакчилик қилмоқда. Консерватив номзод Саид Жалилий ундан бироз ортда қолди, деб хабар қилмоқда РИА Нововсти маҳаллий ОАВларга асосан.

“Айни дамда жами 14 миллион 70 минг 462 овоз санаб чиқилди. Масуд Пезешкиан 5 955 781 овоз, Саид Жалилий 5 560 321 овоз, Муҳаммад Бағир Ғолибаф 1 891 381 овоз, Мостафаҳам Поурмо 111 967 овоз”, — дейилади хабарда.

Президент лавозими учун курашда 4 киши иштирок этди: Собиқ ички ишлар вазири, дин арбоби Мостафа Пурмуҳаммади, Эрон олий раҳбарининг Миллий хавфсизлик олий кенгашидаги вакили Саид Жалилий, парламентнинг амалдаги спикери Муҳаммад Багир Ғолибаф ҳамда собиқ соғлиқни сақлаш вазири ва парламент аъзоси Масуд Пезешкиан.

Эрон президенти мамлакатдаги олий раҳнамо Оятуллоҳ Али Хоманаийдан кейин иккинчи энг қудратли сиёсатчи ҳисобланади. Президентнинг вазифаларига конституция қоидаларини амалга ошириш ва ижро этувчи ҳокимиятга раҳбарлик қилиш киради. Эрон ташқи сиёсатининг умумий йўналиши янги президентга боғлиқ бўлади.
Эрондаги президентлик сайловларида ғалаба қозониш учун номзод 50 фоиздан кўпроқ овоз олиши керак. Агар ҳеч ким шунчалик кўп овоз ололмаса, бир ҳафтадан сўнг, 5 июль куни иккинчи тур ўтказилади ва унда биринчисида энг кўп овоз олган икки номзод курашади.
Янгиликлар лентаси
0