https://sputniknews.uz/20240628/uzbekistan-russia-adliya-hamkorlik-44564805.html
Ўзбекистон ва Россия адлия вазирликлари ҳамкорлик дастурини имзолашга келишиб олди
Ўзбекистон ва Россия адлия вазирликлари ҳамкорлик дастурини имзолашга келишиб олди
Sputnik Ўзбекистон
XII Петербург Халқаро юридик форуми доирасида Ўзбекистон адлия вазири ўринбосари Алишер Каримов Россия адлия вазири ўринбосари Вадим Фёдоров билан учрашди. 28.06.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-06-28T09:00+0500
2024-06-28T09:00+0500
2024-06-28T10:30+0500
сиёсат
ўзбекистон
россия
санкт-петербург
адлия вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/i/logo/logo-social.png
TOШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. XII Петербург Халқаро юридик форуми доирасида Ўзбекистон ва Россия адлия вазирликлари ҳамкорлик дастурини имзолашга келишиб олишди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Уринбаева маълум қилди. Санкт-Петербургда бўлиб ўтаётган XII Петербург Халқаро юридик форуми доирасида Ўзбекистон адлия вазири ўринбосари Алишер Каримов Россия адлия вазири ўринбосари Вадим Фёдоров билан учрашди. Вадим Фёдоров Ўзбекистон ва Россия адлия вазирликлари ўртасида узоқ йиллардан бери мустаҳкам ҳамкорлик алоқлари ўрнатилганлигини кайд этди. Шунингдек, томонлар икки давлат ўртасидаги шартномавий-ҳуқуқий базани кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди. Санкт-Петербург халқаро юридик форуми фуқаролар манфаатлари йўлида қонунчиликни модернизация қилиш масалалари бўйича мамлакатнинг юридик, бизнес, сиёсий ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамжамиятлари вакиллари ўртасидаги мулоқот учун энг йирик майдондир. Форум ўз ишини 28 июнга қадар давом эттиради.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, россия, санкт-петербург, адлия вазирлиги
сиёсат, ўзбекистон, россия, санкт-петербург, адлия вазирлиги
Ўзбекистон ва Россия адлия вазирликлари ҳамкорлик дастурини имзолашга келишиб олди
09:00 28.06.2024 (янгиланди: 10:30 28.06.2024) XII Петербург Халқаро юридик форуми доирасида Ўзбекистон адлия вазири ўринбосари Алишер Каримов Россия адлия вазири ўринбосари Вадим Фёдоров билан учрашди.
TOШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. XII Петербург Халқаро юридик форуми доирасида Ўзбекистон ва Россия адлия вазирликлари ҳамкорлик дастурини имзолашга келишиб олишди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Уринбаева
маълум қилди. Санкт-Петербургда бўлиб ўтаётган XII Петербург Халқаро юридик форуми доирасида Ўзбекистон адлия вазири ўринбосари Алишер Каримов Россия адлия вазири ўринбосари Вадим Фёдоров билан учрашди.
“Учрашув бошида томонлар Форум кун тартибидаги масалаларнинг долзарблигига тўхталиб ўтишди ҳамда унда муҳокама қилинаётган мавзулар ҳуқуқшунослик соҳасидаги замонавий тенденцияларни ўз ичига олганлигини ва барча иштирокчилар учун ўзаро тажриба алмашиш имконини бераётганлигини қайд этишди”, — дейилади хабарда.
Вадим Фёдоров Ўзбекистон ва Россия адлия вазирликлари ўртасида узоқ йиллардан бери мустаҳкам ҳамкорлик алоқлари ўрнатилганлигини кайд этди.
Шунингдек, томонлар икки давлат ўртасидаги шартномавий-ҳуқуқий базани кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди.
“Учрашув якунида томонлар икки вазирлик ўртасида ҳамкорлик алоқаларини амалий жиҳатдан бойитишга қаратилган 2024-2025 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастурини имзолашга келишишди”, — дея қайд этилган хабарда.
Санкт-Петербург халқаро юридик форуми фуқаролар манфаатлари йўлида қонунчиликни модернизация қилиш масалалари бўйича мамлакатнинг юридик, бизнес, сиёсий ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамжамиятлари вакиллари ўртасидаги мулоқот учун энг йирик майдондир. Форум ўз ишини 28 июнга қадар давом эттиради.