Парранда гўштига оид чекловлар бекор қилинади

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишПроизводство яиц и мяса птицы в Новосибирской области
Производство яиц и мяса птицы в Новосибирской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.06.2024
Oбуна бўлиш
Ушбу йилнинг 1 июлидан парранда гўшти экспортига 1 октябрдан импортига бўлган чекловлар олиб ташланади.
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Ўзбекистонда парранда гўштини экспорт қилишда мавжуд барча чекловлар бекор қилинади.
Бку ҳақида 27 июнь куни имзоланган “Паррандачилик соҳасини янада қўллаб-қувватлаш, замонавий генетик технологиялар ва кооперация тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарорида айтиб ўтилган.
Қарорга мувофиқ, кооперация тизимига асосланган “Агропарранда кластери” лойиҳаси амалга оширилади.
2024 йил 1 июлдан парранда гўштини экспорт қилишда мавжуд барча чекловлар бекор қилинади.
2024 йил 1 октябрдан янги сўйилган, совутилган ёки музлатилган уй паррандаси гўшти ва қўшимча озуқабоп маҳсулотлари (бутун гўшт, қанот, бел, бўйин, окорочок, голен, сон, қийма ва тери) Ўзбекистон ҳудудига олиб киришда белгиланган божхона божи бўйича берилган имтиёз бекор қилинади.
2030 йил 1 январгача паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари юридик шахслардан олинадиган ер солиғини (экин майдонларидан ташқари) тўлашдан озод этилади.
Работа птицефабрики в Калининграде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.06.2024
Парранда гўшти экспортига рухсат берилади: Ўзбекистонда чорвачилик қандай ўзгаради?
Янгиликлар лентаси
0