ДХХ хориж фуқаролари ташкил этган нарколабораторияни фош қилди

© СГБВ Сурхандарье конфисковали почти 90 кг наркотиков
В Сурхандарье конфисковали почти 90 кг наркотиков - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.06.2024
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳри ва вилояти ҳудудига хориждан олиб келиниб сотишга тайёрланган катта миқдордаги наркотик моддалар савдосининг олди олинди.
ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. ДХХ ва ИИВ ҳамкорлигида Тошкент вилоятида Украина ва Озарбайжон фуқаролари томонидан ташкил этилган нарколаборатория фош қилинди.

Хусусан, Юқори Чирчиқ туманида Украина ва Озарбайжон фуқаролари вақтинча истиқомат қилаётган хонадондан 411 гр. “Альфа-ПВП” синтетик гиёҳвандлик воситаси ҳамда 7 кг. га яқин ярим тайёр наркотик моддалар ва 237 кг. прекурсорлар борлиги аниқланган.

Маълум бўлишича, чет эл фуқаролари ушбу манзилда яширин нарколаборатория ташкил этиб, хориждан келтирилган хом-ашёлар ёрдамида синтетик гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланишган.
Яна бир ҳолат Сергели туманида қайд этилган. У ерда қўшни республикадан йўловчи ташувчи автобус орқали юборилган 4,799 кг. “Альфа-ПВП” синтетик наркотикни қабул қилиб олаётган вақтда мазкур туманда яшовчи фуқаро қўлга олинди.
Аниқланишича, у “Телеграм” мессенжерида фаолият юритувчи наркодўкон учун омбор вазифасини бажариб келган.
Бошқа ҳолатда эса Юнусобод туманида истиқомат қилувчи шахс ўзининг яшаш хонадони яқинида жойлашган электр трансформатори остига келгусида сотиш мақсадида 584 гр. гашиш моддасини яшириб қўйганлиги аниқланган.
Мазкур фуқаро “Телеграм” мессенжерида наркодўкон ташкил қилиб, хориждан олиб келинган гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланган.
Ҳозирда учала ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган. Қонунбузарларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Янгиликлар лентаси
0