https://sputniknews.uz/20240627/uzbekistan-china-orolboyi-laboratoriya-44559490.html
Ўзбекистон Хитой билан Оролбўйида лаборатория очади — тафсилотлар
Ўзбекистон Хитой билан Оролбўйида лаборатория очади — тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
Лаборатория Оролбўйида яшил технологияларини тадқиқ қилиш билан шуғулланади.
2024-06-27T19:12+0500
2024-06-27T19:12+0500
2024-06-28T10:56+0500
жамият
ўзбекистон
хитой
орол денгизи
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/06/1b/44558456_0:120:1280:840_1920x0_80_0_0_7c15292b97c555d1f3b5f7f4b53dc70a.jpg
TOШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Оролбўйида яшил технологияларни яратиш ва тадқиқ қилиш бўйича қўшма лаборатория ташкил этилади. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди. Оролбўйи халқаро инновацион маркази олимларидан иборат делегация Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном вилоятига ташриф буюрди. Қайд этилишича, қурғоқчил ҳудудда жойлашган Шинжон-Уйғур автоном тумани ва Орол денгизи минтақаси ҳам худди шундай экологик муаммоларга дуч келмоқда. Лаборатория Оролбўйида иқлим ўзгаришига қарши курашиш, экологик тикланиш, сув ресурсларини бошқариш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулдорлигини ошириш соҳаларида илмий алмашинув ва инновацион ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади. Қўшимча қилинишича, олимлар Оролбўйининг яшил ва барқарор ривожланишига йўналтирилган ҳар томонлама экологик тиклаш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш имкониятига эга бўлишади. Маълумот учун, аввалроқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Оролбўйи халқаро инновациялар маркази негизида “яшил” билим ва ечимлар учун илмий-ахборот платформасини яратиш зарурлигини таъкидлаган эди. Бу йўналишда марказ экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, чўлланишга қарши курашиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича турли лойиҳаларни амалга ошириб, хорижий ҳамкорлар, дунёнинг турли мамлакатларидаги илмий-тадқиқот институтлари билан кўп босқичли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатмоқда.
https://sputniknews.uz/20240612/orol-dengiz-qurish-yangi-osimliklar-ekish-44340216.html
ўзбекистон
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/06/1b/44558456_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_2aa277e3666700c1f4d3a2af22c5f4d3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
лаборатория оролбўйи яшил технологияларини тадқиқ қилиш
лаборатория оролбўйи яшил технологияларини тадқиқ қилиш
Ўзбекистон Хитой билан Оролбўйида лаборатория очади — тафсилотлар
19:12 27.06.2024 (янгиланди: 10:56 28.06.2024) Лаборатория Оролбўйида яшил технологияларини тадқиқ қилиш билан шуғулланади.
TOШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Оролбўйида яшил технологияларни яратиш ва тадқиқ қилиш бўйича қўшма лаборатория ташкил этилади. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати
маълум қилди. Оролбўйи халқаро инновацион маркази олимларидан иборат делегация Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном вилоятига ташриф буюрди.
“Ташриф давомида Оролбўйи халқаро инновацион маркази директори Бахитжон Ҳабибуллаев ва Шинжон экология ва география институти бош директори ўртасида “Оролбўйида яшил технологияларини тадқиқ қилиш, ишлаб чиқиш ва намойиш этиш бўйича қўшма лаборатория” тузиш бўйича шартнома имзоланди”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, қурғоқчил ҳудудда жойлашган Шинжон-Уйғур автоном тумани ва Орол денгизи минтақаси ҳам худди шундай экологик муаммоларга дуч келмоқда.
Лаборатория Оролбўйида иқлим ўзгаришига қарши курашиш, экологик тикланиш, сув ресурсларини бошқариш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулдорлигини ошириш соҳаларида илмий алмашинув ва инновацион ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади.
“Ушбу лаборатория Хитой ва Марказий Осиёнинг экологияни тиклаш, юқори самарали сувни тежайдиган қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат хавфсизлиги, сув ресурсларидан барқарор фойдаланиш ва биологик хилма-хилликни сақлаш каби муҳим соҳаларда тажрибаси ва технологиясидан фойдаланади”, — дея қайд этилган хабарда.
Қўшимча қилинишича, олимлар Оролбўйининг яшил ва барқарор ривожланишига йўналтирилган ҳар томонлама экологик тиклаш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш имкониятига эга бўлишади.
Маълумот учун, аввалроқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Оролбўйи халқаро инновациялар маркази негизида “яшил” билим ва ечимлар учун илмий-ахборот платформасини яратиш зарурлигини таъкидлаган эди.
Бу йўналишда марказ экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, чўлланишга қарши курашиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича турли лойиҳаларни амалга ошириб, хорижий ҳамкорлар, дунёнинг турли мамлакатларидаги илмий-тадқиқот институтлари билан кўп босқичли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатмоқда.