Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

АҚШ Россия билан уруш ҳақида очиқ баёнот берди

© Sputnik / Станислав Красильников / Медиабанкка ўтишБоевая работа экипажей танков Т-80 на Краснолиманском направлении СВО.
Боевая работа экипажей танков Т-80 на Краснолиманском направлении СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.06.2024
Oбуна бўлиш
Макгрегор: АҚШ Россия билан ўзини урушга киришига йўл қўймаслиги керак.
TOШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. АҚШ ўзини Россия билан урушга киришишига йўл қўймаслиги керак. Бу ҳақда Пентагоннинг собиқ маслаҳатчиси Дуглас Макгрегор "De Nieuwe Wereld" нашрига берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
"Ақли жойида ҳеч ким Ғарбнинг ҳеч ким билан уруш бошлашидан манфаатдор бўлмаслиги керак. Бунга ҳеч қандай сабаб йўқ", — дейди у.
Макгрегорнинг қайд этишича, жаҳондаги воқеалар ривожи алоҳида ташвиш уйғотади.
"Дунёда содир бўлаётган воқеаларга назар ташлайдиган бўлсак, мен айнан шу нарсадан қўрқаман: биз руслар билан зиддиятга тушиб қоламиз, бизда ҳеч қандай шароитда жанг қилиш учун ҳеч қандай сабаб йўқ", — дея қўшимча қилди полковник.
Москва Шимолий Атлантика иттифоқининг ҳеч бир давлатига таҳдид солмаслигини, бироқ унинг манфаатларига потенциал хавфли бўлган ҳаракатларни эътиборсиз қолдирмаслигини бир неча бор таъкидлаган. Шу билан бирга, у мулоқот учун очиқ, лекин тенг асосда, Ғарб эса Европани ҳарбийлаштириш йўлидан воз кечиши керак.
Янгиликлар лентаси
0