Ўзбекистон туризм имкониятлари Хитой-Евроосиё кўргазмасида тақдим этилмоқда
© Правительство республики УзбекистанТуристические возможности Узбекистана представлены на Китайско-Евразийской выставке
© Правительство республики Узбекистан
Oбуна бўлиш
Кўргазмада “Made in Uzbekistan” номи остида Ўзбекистон стенди ҳам тақдим қилинмоқда.
ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Ўзбекистон Урумчидаги саккизинчи “Хитой-Евроосиё” халқаро кўргазмасида иштирок этмоқда.
Халқаро кўргазмада “Made in Uzbekistan” номи остида Ўзбекистон стенди ҳам тақдим қилинмоқда.
“Тақдимотда Хитой сайёҳлик бозорини жалб этишда аҳамиятли бўлган ҳунармандчилик маҳсулотларимиз, гастротуризм, тиббий туризм, агротуризим, экстремал тоғ туризми, шунингдек, тарихий қадамжоларларимиз ва сафари туризм имкониятлари ҳам кенг тарғиб этилмоқда”, — деб хабар берди Туризм қўмитаси матбуот хизмати.
Бош вазир матбуот хизматига кўра, саккизинчи “Хитой-Евроосиё” халқаро кўргазмасининг очилиш маросимида фахрий меҳмон сифатида Ўзбекистон, Қирғизистон бош вазирлари, Тожикистон, Қозоғистон бош вазирларининг ўринбосарлари, шунингдек, 40 нафардан ортиқ хорижий ҳукумат вакиллари иштирок этди.
© Правительство республики УзбекистанТуристические возможности Узбекистана представлены на Китайско-Евразийской выставке
Туристические возможности Узбекистана представлены на Китайско-Евразийской выставке
© Правительство республики Узбекистан
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳам сўзга чиқди.
“Хитойлик ҳамкорлар билан энергетика, кимё, машинасозлик, текстиль, қурилиш материаллари, маиший техника, тиббий асбоб-ускуналар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилаётгани билдирилди. Савдо иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасида минтақа мамлакатлари учун стратегик аҳамиятга эга бўлган “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўли қурилиши бошланаётгани маълум қилинди”, — дейилади хабарда.
Шинжон-Уйғур автоном райони Хитойнинг Марказий Осиёга дарвозаси ҳисобланиши, бундай форматдаги тадбир эса ўзаро ҳамкорликни изчил ва мантиқий давом эттиришда муҳим платформа бўлиб хизмат қилиши таъкидланди.
Шунингдек, Урумчига ташриф доирасида Хитойнинг “China State Construction Engineering Corporation”, “Сhina Energy International Group” ва бошқа компаниялари билан ҳам икки томонлама учрашувлар ўтказилди.