https://sputniknews.uz/20240627/rustam-minnixanov-uzbekistan-44547512.html
Татаристон раиси Рустам Минниханов Ўзбекистонга келди
Татаристон раиси Рустам Минниханов Ўзбекистонга келди
Sputnik Ўзбекистон
Юқори мартабали меҳмонни Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов кутиб олди.
2024-06-27T10:12+0500
2024-06-27T10:12+0500
2024-06-27T10:12+0500
сиёсат
иқтисод
ўзбекистон
татаристон
рустам минниханов
навоий вилояти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/06/1b/44546543_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_0658dbb8b826529f6cf66f8c1e85e5cf.jpg
TOШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Татаристон раиси Рустам Минниханов Навоий вилоятига ташриф буюрди. Юқори мартабали меҳмонни вилоят ҳокими Нормат Турсунов кутиб олди, дея хабар берди ҳокимлик матбуот хизмати. Миннихановнинг илк ташрифи Кармана туманидаги Қосимшайх Азизон зиёратгоҳига бўлди. Қайд этилишича, мазкур завод маҳаллийлаштирилган ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича республикада етакчилардан бири ҳисобланади. Навоий машинасозлик заводида 15 минг турдан ортиқ юқори сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, комбинат эҳтиёжи учун зарур бўлган эҳтиёт қисмлар, ускуна ва жиҳозлар тайёрланмоқда. Шунингдек, Минниханов “Gidro Stanko Servis” МЧЖ, "Uzbekistan Hydrogen Peroxide" корхонасида “Водород пероксиди” ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишди ҳамда Навбаҳор тумани касб-ҳунар мактабига борди. Ташриф давомида учрашувлар ўтказиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинади. Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг март ойида Татаристон раиси Рустам Минниханов Сурхондарё вилоятида бўлган эди. Шунингдек, апрель ойида у “Бухоро саноатни ривожлантириш мажмуаси” махсус саноат парки объектларида бўлиб, вилоят ҳокими Ботир Зарипов билан мазкур саноат объектини янада ривожлантириш юзасидан учрашув ўтказган.
ўзбекистон
татаристон
навоий вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/06/1b/44546543_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_57b50a583d5b3dbb8561179db930d0db.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
навоий вилояти ҳокими нормат турсунов рустам минниханов
навоий вилояти ҳокими нормат турсунов рустам минниханов
Татаристон раиси Рустам Минниханов Ўзбекистонга келди
Юқори мартабали меҳмонни Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов кутиб олди.
TOШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Татаристон раиси Рустам Минниханов Навоий вилоятига ташриф буюрди. Юқори мартабали меҳмонни вилоят ҳокими Нормат Турсунов кутиб олди, дея хабар берди ҳокимлик
матбуот хизмати. Миннихановнинг илк ташрифи Кармана туманидаги Қосимшайх Азизон зиёратгоҳига бўлди.
“Рустам Минниханов Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов ҳамроҳлигида Навоий машинасозлик заводида бўлиб, корхона иш фаолияти билан яқиндан танишди. Машинасозлик заводи цехларидаги ишлаб чиқариш жараёнлари, тайёрланаётган маҳсулотлар ва уларнинг сифати бўйича мутахассислар билан суҳбатлашилди”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, мазкур завод маҳаллийлаштирилган ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича республикада етакчилардан бири ҳисобланади.
Навоий машинасозлик заводида 15 минг турдан ортиқ юқори сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, комбинат эҳтиёжи учун зарур бўлган эҳтиёт қисмлар, ускуна ва жиҳозлар тайёрланмоқда.
Шунингдек, Минниханов “Gidro Stanko Servis” МЧЖ, "Uzbekistan Hydrogen Peroxide" корхонасида “Водород пероксиди” ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишди ҳамда Навбаҳор тумани касб-ҳунар мактабига борди.
Ташриф давомида учрашувлар ўтказиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинади.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг март ойида Татаристон раиси Рустам Минниханов Сурхондарё вилоятида
бўлган эди. Шунингдек, апрель ойида у “Бухоро саноатни ривожлантириш мажмуаси” махсус саноат парки объектларида бўлиб, вилоят ҳокими Ботир Зарипов билан мазкур саноат объектини янада ривожлантириш юзасидан
учрашув ўтказган.