Мирзиёев Россия ички ишлар вазирини қабул қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаЎзбекистон президенти Россия ИИВ делегациясини қабул қилди
Ўзбекистон президенти Россия ИИВ делегациясини қабул қилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.06.2024
Oбуна бўлиш
Учрашувда терроризм, экстремизм, наркотрафик ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек, киберхавфсизлик ва рақамли экспертиза соҳаларидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди.
TOШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан мамлакатда бўлиб турган Россия Федерацияси ички ишлар вазири Владимир Колокольцевни қабул қилди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Суҳбат аввалида Ўзбекистон етакчиси яқинда Доғистонда содир этилган террорчилик хуружи оқибатида ҳалок бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларининг оила аъзоларига ҳамдардлик ва далда сўзларини билдирди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаЎзбекистон президенти Россия ИИВ делегациясини қабул қилди
Президент Узбекистана принял делегацию МВД России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.06.2024
Ўзбекистон президенти Россия ИИВ делегациясини қабул қилди
“Олий даражада эришилган келишувларнинг амалий ижроси кўриб чиқилди. Терроризм, экстремизм, наркотрафик ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек, киберхавфсизлик ва рақамли экспертиза соҳаларидаги ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, миграция соҳасида ҳамкорлик механизмларининг самарадорлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Россия Ички ишлар вазирлиги вакили Ирина Волкнинг маълум қилишича, мулоқот чоғида Россия вазири қабул қилувчи давлатнинг тили, маданияти ва қонунчилигини билиш, шунингдек, талаб қилинадиган малакаларнинг мавжудлиги мигрантнинг муваффақиятли интеграциялашувининг муҳим таркибий қисмлари ва унинг ноқонуний фаолиятга аралашиш хавфини камайтиришини қайд этди.
Белгиланган режим ва бўлиш тартибига риоя қилиш Ўзбекистон фуқароларига иқтисодиётнинг “соя сектори”га тушиб қолмаслик учун Россияда қонуний қолиш ва ишлаш имконини беради.
Колокольцевнинг сўзларига кўра, миграция вазиятидан турли бузғунчи экстремистик ва террористик кучлар, шунингдек, дўстона бўлмаган мамлакатларнинг ташқи разведка хизматлари томонидан кенг фойдаланилмоқда.
Икки давлат манфаатдор идоралари ўртасида ахборот алмашиш ноқонуний хатти-ҳаракатларга қарши курашиш самарадорлигини оширади, дея қўшимча қилди у.
Владимир Колокольцев и Пулат Бобожонов обсудили актуальные вопросы сотрудничества России и Узбекистана в правоохранительной сфере - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.06.2024
Ўзбекистон ва Россия ИИВ ўртасида тегишли баённома имзоланди
Янгиликлар лентаси
0