Ўзбекистонлик спортчилар Осиё болалари ўйинларида олтин ва бронза медалларига эга чиқишди

© "Дети Азии"Якутск принял эстафету огня VIII Игр "Дети Азии"
Якутск принял эстафету огня VIII Игр Дети Азии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.06.2024
Oбуна бўлиш
Самбочилар делегация ҳисобига 2 та олтин ва 3 та бронза медалини қўшиб қўйишди.
ТОШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Ўзбекистонлик самбочилар "Осиё болалари" турнирини муваффақиятли бошлашди. Бу ҳақда Ўзбекистон самбо ассосиациаси хабар берди.
Россиянинг Якутск шаҳрида "Осиё болалари" халқаро мусобақаси ўтказилмоқда. Мазкур баҳсларда ўзбекистонлик самбочилар ҳам иштирок этмоқда.
© Ассоциация самбо УзбекистанаПредставляющая Узбекистан самбистка стала первой чемпионкой Международных спортивных игр "Дети Азии" 2024 года.
Представляющая Узбекистан самбистка  стала первой чемпионкой Международных спортивных игр Дети Азии 2024 года. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.06.2024
Представляющая Узбекистан самбистка стала первой чемпионкой Международных спортивных игр "Дети Азии" 2024 года.
“Мусобақанинг биринчи куни спортчиларимиз учун муваффақиятли кечди. Баҳсларда иштирок этган 6 нафар самбочимизнинг 5 нафари медалга сазовор бўлди”, дейилади хабарда.
Самбочилар делегация ҳисобига 2 та олтин ва 3 та бронза медалини қўшиб қўйишди.
Совриндорлар рўйхати:
Олтин: -41 кг: Вазира Нуриллаева, -53 кг: Ҳайдарбек Ўроқбоев.
Бронза: -47 кг: Кумушбиби Эргашева, -46 кг: Сардор Ёдгоров, -64 кг: Давлатжон Козимов.
Самбочилар баҳсларда Шавкат Жўраев ва Зафар Аллаберганов бошчилигида иштирок этишмоқда.
Бугун Якутск шаҳрида VIII Осиё болалари ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтмоқда. Маросимнинг асосий мавзуси: "Арктика оламига саёҳат". Ҳикоя еттита боланинг сунъий интеллект ёки виртуал дунё билан ўзаро муносабатига асосланган. Спектакль ўйноқи, мажозий шаклда Арктика халқлари афсоналаридаги мотивлардан фойдаланган ҳолда оқ тунларнинг пайдо бўлиши ҳақида қисқача ҳикоя қилади.
Очилиш маросимида 4000 киши, жумладан, республиканинг барча ҳудудларидан 1800 нафар 9 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар ва 2200 нафар катталар иштирок этиши режалаштирилган.

“Анъанавий мусобақаларингиз доимо юқори ташкилий-ижодий савияда ўтказилиб, болалар ва ўсмирлар спортини ривожлантириш, Олимпия ҳаракати ғояларини оммалаштириш, турли мамлакатлар халқлари ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшмоқда. Ишончим комилки, ўйинлар Якутск спортчилари, меҳмонлари ва аҳолиси учун ажойиб, байрамона тадбирга айланади ва адолатли, чиройли рақобат шиддати, ёрқин ғалабалар ва рекордлар билан ёдда қолади”, — дейилади Россия президентининг маросим иштирокчиларига йўллаган табригида.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Якутск шаҳрида 25 июнь-7 июль кунлари “Осиё болалари” VIII халқаро спорт ўйинлари бўлиб ўтади. Улар спортнинг 27 та тури бўйича ўтказилади.
Ўзбекистон делегацияси спортнинг 16 та (баскетбол 3х3, бокс, волейбол, дзюдо, кураш, енгил атлетика, мас-рестлинг, сузиш, самбо, эркин кураш, юнон-рум кураши, аёллар кураши, таэквондо WT, мини-футбол, бадиий гимнастика, шахмат) турида қатнашади. Спортчиларнинг умумий сони 179 нафарга тенг. Бу йилги ўйинлар дастурига илк бор ўзбек кураш миллий спорт тури ҳам киритилган.
Маълумот учун, “Осиё болалари” ўйинлари Осиё Олимпия кенгаши ташабусси билан ҳар 4 йилда бир маротаба ўтказилади. 2022 йил Владивосток шаҳрида бўлиб ўтган “Осиё болалари” VIII ўйинларида Ўзбекистондан жами 173 нафар спортчи иштирок этган. Улар жами 114 та (41 та олтин, 28 та кумуш, 45 та бронза) медаллари билан умумжамоа ҳисобида 2-ўрин қўлга киритилган.
Янгиликлар лентаси
0