Энди маҳаллаларда сервис компаниялар ташкил этилади
10:16 26.06.2024 (янгиланди: 10:33 26.06.2024)
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
© Пресс-служба президента Узбекистана
Oбуна бўлиш
Сервис компанияси маҳалла фуқаролар йиғини кенгашининг қарори асосида салоҳиятли тадбиркорлар орасидан танлаб олинади.
TOШКЕНТ, 26 июн — Sputnik. Ўзбекистондаги маҳаллаларда “Маҳалла сервис компанияси” ташкил этилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган маҳаллалар ободлигини таъминлаш бўйича таклифлар тақдимотида маълум қилинди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаМаҳаллалар ободлигини таъминлаш тизими тақдимот қилинди
Маҳаллалар ободлигини таъминлаш тизими тақдимот қилинди
© Пресс-служба президента Узбекистана
Қайд этилишича, тақдимотда “Маҳалла сервис компанияси” ташкил қилиш таклиф этилди.
“Бу ташкилотлар маҳаллаларни ободонлаштириш билан шуғулланади, кўчалар ва ариқлар тозалигини таъминлайди, кўчатлар экиб, парваришлайди”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, шартнома асосида коммунал тармоқларни таъмирлаш, чиқиндиларни саралаш ва ташиш хизматларини ҳам кўрсатади.
“Сервис компанияси маҳалла фуқаролар йиғини кенгашининг қарори асосида салоҳиятли тадбиркорлар орасидан танлаб олинади”, — дея қайд этилган хабарда.
Ободончилик ишлари маҳалланинг буюртмаси ва назорати асосида амалга оширилади. Сервис компаниялари хизматларига тўловлар қилиш учун маҳалла фуқаролар йиғинларига ҳар ойда 20 миллион сўмдан маблағ ажратилади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаМаҳаллалар ободлигини таъминлаш тизими тақдимот қилинди
Маҳаллалар ободлигини таъминлаш тизими тақдимот қилинди
© Пресс-служба президента Узбекистана
Шунингдек, улар аҳолига 20 дан ортиқ ижтимоий пулли хизматлар кўрсатиши ҳам мумкин бўлади.
“Умуман, бу тизим натижасида маҳаллаларга файз киради, одамларда озодалик ва дахлдорлик маданияти кучаяди. Маҳаллада яшовчи усталар ва вақтинча ишсиз кишиларнинг бандлиги таъминланади”, — дея қўшимча қилинган хабарда.
Тақдимотда сервис компаниялари аввал тажриба тариқасида 208 та маҳаллада ташкил этилиши белгиланди. Ушбу тажриба натижаси бўйича кейинчалик барча маҳаллаларда жорий қилиш таклифи билдирилди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаМаҳаллалар ободлигини таъминлаш тизими тақдимот қилинди
Маҳаллалар ободлигини таъминлаш тизими тақдимот қилинди
© Пресс-служба президента Узбекистана
Маълум қилинишича, ҳозирда Ўзбекистонда 10 мингга яқин маҳалла бор. Шундан қарийб 3 мингтаси кўп қаватли уйлардан иборат бўлиб, уларга 821 та бошқарув сервис компанияси хизмат кўрсатмоқда. Ҳовли уйлар жойлашган 6 минг 400 дан зиёд маҳаллада эса ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари, асосан, ҳашар билан қилинади.