Ўзбекистонда кексалар ва ногиронларга транспортдан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилиши мумкин

© Sputnik / Актан ТемиркановВодитель в кабине автобуса Yutong.
Водитель в кабине автобуса Yutong. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.06.2024
Oбуна бўлиш
Депутатлар ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳасини кўриб чиқишди.
TOШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати маълум қилди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқишди.
“Мазкур қонун лойиҳаси билан бир қатор қонунларга ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи, ёлғиз кекса ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, хотин-қизлар ва болаларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда”, — дейилади хабарда.
“Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг тегишли моддалари қўшимча нормалар билан тўлдирилмоқда. Унга кўра, Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасида ваколатли орган этиб белгилаб қўйилмоқда.
“Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга шаҳар йўловчилар транспортидан (таксидан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилмоқда”, — дея қайд этилган хабарда.
Шунингдек, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга қилинган ҳомийлик маблағларини солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланмайдиган харажатлар жумласига қўшиш назарда тутилмоқда.
Бундан ташқари, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан хотин-қизлар ва болаларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, оғир аҳволга тушиб қолган ва оғир аҳволга тушиб қолиш хавфи юқори бўлган шахслар, шунингдек, оилалар манфаатларини кўзлаб фуқаролик ва маъмурий судларга аризалар, шикоятлар, даъволар киритилганда давлат божини тўлашдан озод қилиш белгиланмоқда.
Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.
Эркак ҳужжатларни имзолайди. Тасвирий сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.06.2023
Ўзбекистонда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилди — унинг вазифалари қандай?
Янгиликлар лентаси
0