Sputnik Узбекистан в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Матбуот маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи таркибига киради. Матбуот-маркази рақами: +99897 190 71 78

Анонс: Марказий Осиёда атом энергетикаси қандай ривожланади?

Oбуна бўлиш
Видеокўприк давомида журналистлар Марказий Осиё ҳудудида АЭС қурилишига оид ушбу ва бошқа саволларга экспертлар жавобларини олишлари мумкин.
ТОШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон медиамарказида 26 июнь соат 11:00 да Марказий Осиёда атом энергетикасини ривожланишга бағишланган видеокўприк бўлиб ўтади. Унда Остона, Москва ва Тошкентдан соҳа экспертлари иштирок этишади.
Иштирокчилар:
Остонадан: "Қозоғистон атом электр станциялари" ОАЖ бош директори Тимур Жантикин, Қозоғистон Энергетика вазирлиги Жамоатчилик кенгашининг Энергетика ва атом саноати бўйича қўмитаси раиси Эркебулан Кожмамбeт.
Москвадан: "Геоэнергетика.инфо" журналининг бош муҳаррири Борис Марцинкeвич.
Тошкентдан: “ММФИ” Миллий тадқиқот ядро университети катта ўқитувчиси Қосим Тўхтохунов.
Сўнгги йилларда Марказий Осиё давлатларида электр энергияси танқислиги яққол кўзга ташланиб қолгани туфайли Ўзбекистонда ҳам Қозоғистонда ҳам бир неча йилдан бери АЭС қуриш масаласида жиддий муҳокамалар кетмоқда.
Қозоғистонда АЭС қурилиши бўйича қарор умумхалқ референдуми натижаларига кўра қабул қилинади.
Ўзбекистонда қуввати 2,4 ГВт бўлган йирик АЭС қурилиши бир неча йилдан буён муҳокама қилиб келинаётган эди, лекин Россия президентининг сўнгги ташрифидан сўнг қуввати 330 МВт бўлган кам қувватли АЭС қуришга қарор қабул қилди.
Бу қарор Қозоғистоннинг танловига қандай таъсир қилади? Кичик атом электр станцияларининг қандай афзаллиги бор? Видеокўприк давомида журналистлар Марказий Осиё ҳудудида АЭС қурилишига оид ушбу ва бошқа саволларга экспертлар жавобларини олишлари мумкин.
Журналистлар иштирок этишга таклиф қилинади, рўйхатдан ўтиш учун телефон рақами ва телеграм: +998971907178, @alisherakimbaev.
Янгиликлар лентаси
0