https://sputniknews.uz/20240625/abdulla-aripov-aqilbek-japarov-44521747.html
Арипов қирғизистонлик ҳамкасби билан учрашди — нималар муҳокама этилди?
Арипов қирғизистонлик ҳамкасби билан учрашди — нималар муҳокама этилди?
Sputnik Ўзбекистон
Учрашувда ГЭС қурилиши, Талас-Чотқол-Тошкент автомобиль йўли ва кўмир етказиб беришга қаратилган лойиҳалар кўриб чиқилди. 25.06.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-06-25T17:41+0500
2024-06-25T17:41+0500
2024-06-25T17:41+0500
сиёсат
хитой
ўзбекистон
қирғизистон
абдулла арипов
акилбек жапаров
гэс
автомобил
кўмир маҳсулоти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/06/19/44521354_0:84:1600:984_1920x0_80_0_0_0f9ea3dbce7abb14534835a1b6269bff.jpg
TOШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Урумчи шаҳрида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Ақилбек Жапаров ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда томонлар икки мамлакат давлат раҳбарлари томонидан белгилаб берилган икки томонлама ҳамкорлик кун тартибига киритилган учта истиқболли инфратузилма лойиҳасини атрофлича муҳокама қилишди. Таъкидланганидек, айни пайтда мазкур лойиҳа бўйича “Йўл харитаси ва лойиҳани амалга ошириш ўзаро савдо ҳажми ва икки давлатнинг сайёҳлик салоҳиятини кўтариш имконини беради”. Бундан ташқари, икки давлат ҳукумат раҳбарлари Қирғизистондан Ўзбекистонга кўмир етказиб беришга қаратилган конвейр ва кўмир логистика марказини қуриш бўйича қўшма ишларни фаоллаштиришни муҳокама қилишди. Томонлар юқоридаги инфратузилма лойиҳаларини илгари суриш бўйича амалий чоралар кўриш икки давлат ўртасидаги қардошлик стратегик муносабатларини мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлашди. Маълумот учун, Абдулла Арипов Урумчида ЭКСПО “Хитой-Евроосиё” саккизинчи халқаро кўргазмасида иштирок этади. Кўргазма 26-30 июнь кунлари бўлиб ўтади. Бугун бош вазир ташрифни Шинжон-Уйғур автоном райони Партқўми котиби Ма Синжуй билан учрашувдан бошлади.
хитой
ўзбекистон
қирғизистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/06/19/44521354_88:0:1512:1068_1920x0_80_0_0_124311d1a63713796dd4d02fd703a492.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, хитой, ўзбекистон, қирғизистон, абдулла арипов, акилбек жапаров, гэс, автомобил, кўмир маҳсулоти
сиёсат, хитой, ўзбекистон, қирғизистон, абдулла арипов, акилбек жапаров, гэс, автомобил, кўмир маҳсулоти
Арипов қирғизистонлик ҳамкасби билан учрашди — нималар муҳокама этилди?
Учрашувда ГЭС қурилиши, Талас-Чотқол-Тошкент автомобиль йўли ва кўмир етказиб беришга қаратилган лойиҳалар кўриб чиқилди.
TOШКЕНТ, 25 июн — Sputnik. Урумчи шаҳрида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Ақилбек Жапаров ўртасида учрашув
бўлиб ўтди. Учрашувда томонлар икки мамлакат давлат раҳбарлари томонидан белгилаб берилган икки томонлама ҳамкорлик кун тартибига киритилган учта истиқболли инфратузилма лойиҳасини атрофлича муҳокама қилишди.
"Йиғилишда Қамбарота-1 ГЭС ва Чотқол дарёсида ГЭС қуриш бўйича музокаралар олиб борилди. Икки давлат ҳукумат раҳбарлари Талас-Чотқол-Тошкент автомобиль йўли қурилиши лойиҳасини ҳам муҳокама қилди", — дейилади хабарда.
Таъкидланганидек, айни пайтда мазкур лойиҳа бўйича “Йўл харитаси ва лойиҳани амалга ошириш ўзаро савдо ҳажми ва икки давлатнинг сайёҳлик салоҳиятини кўтариш имконини беради”.
Бундан ташқари, икки давлат ҳукумат раҳбарлари Қирғизистондан Ўзбекистонга кўмир етказиб беришга қаратилган конвейр ва кўмир логистика марказини қуриш бўйича қўшма ишларни фаоллаштиришни муҳокама қилишди.
Томонлар юқоридаги инфратузилма лойиҳаларини илгари суриш бўйича амалий чоралар кўриш икки давлат ўртасидаги қардошлик стратегик муносабатларини мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлашди.
Маълумот учун, Абдулла Арипов Урумчида ЭКСПО “Хитой-Евроосиё” саккизинчи халқаро кўргазмасида иштирок этади. Кўргазма 26-30 июнь кунлари бўлиб ўтади. Бугун бош вазир ташрифни Шинжон-Уйғур автоном райони Партқўми котиби Ма Синжуй билан учрашувдан бошлади.