https://sputniknews.uz/20240624/urganch-xalqaro-aeroport-44490913.html
Урганч халқаро аэропорти вақтинча ёпилади
Урганч халқаро аэропорти вақтинча ёпилади
Sputnik Ўзбекистон
Реконструкция даврида барча режалаштирилган рейслар Нукус халқаро аэропортига йўналтирилади.
2024-06-24T08:10+0500
2024-06-24T08:10+0500
2024-06-24T10:23+0500
жамият
ўзбекистон
урганч
аэропорт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/1f/33400922_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_3f8b57a6895cfdadf20e32b587c5243c.jpg
TOШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Урганч халқаро аэропорти вақтинча фаолиятини тўхтатади, дея хабар берди "Uzbekistan Airports". Қайд этилишича, учиш-қўниш йўлагининг узоқ муддатдан бери ишлаши ҳамда ҳаво кемаларининг қўниши ва учиши хавфсизлигини таъминлаш мақсадида капитал қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилади.Хусусан, узунлиги 3000 м ва эни 16 м бўлган учиш-қўниш йўлаги юзасини бутунлай алмаштириш ва мустаҳкамлаш режалаштирилган. Шунингдек, иккинчи ва учинчи юриш йўлаклари капитал таъмирланади. Реконструкция даврида барча режалаштирилган рейслар Нукус халқаро аэропортига йўналтирилади. Йўловчилар Нукус ва Урганч аэропортлари ўртасида трансферлар билан таъминланади. Учиш-қўниш йўлагини капитал реконструкция қилиш охирги марта 1997 йилда, шикастланган қисмларини қисман таъмирлаш эса 2018 йилда амалга оширилган.
https://sputniknews.uz/20230503/ozbekiston-xalqaro-aeroportlari-32937577.html
ўзбекистон
урганч
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/1f/33400922_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_8da1ced30e18829786762bca9d7eba95.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
урганч халқаро аэропорти нукус халқаро аэропорти
урганч халқаро аэропорти нукус халқаро аэропорти
Урганч халқаро аэропорти вақтинча ёпилади
08:10 24.06.2024 (янгиланди: 10:23 24.06.2024) Реконструкция даврида барча режалаштирилган рейслар Нукус халқаро аэропортига йўналтирилади.
TOШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Урганч халқаро аэропорти вақтинча фаолиятини тўхтатади, дея хабар берди "
Uzbekistan Airports". “2024 йил 20 июль Тошкент вақти билан соат 00:01 дан 2024 йил 7 август 23:59 гача Урганч халқаро аэропорти учиш-қўниш йўлагини капитал таъмирлаш ишлари бошланиши муносабати билан фаолиятини тўхтатади”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, учиш-қўниш йўлагининг узоқ муддатдан бери ишлаши ҳамда ҳаво кемаларининг қўниши ва учиши хавфсизлигини таъминлаш мақсадида капитал қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Хусусан, узунлиги 3000 м ва эни 16 м бўлган учиш-қўниш йўлаги юзасини бутунлай алмаштириш ва мустаҳкамлаш режалаштирилган. Шунингдек, иккинчи ва учинчи юриш йўлаклари капитал таъмирланади.
“Урганч аэропортининг учиш-қўниш йўлаги капитал таъмирдан сўнг Boeing 787 ва Airbus A330 каби кенг фюзеляжли самолётларни чекловларсиз қабул қила олади”, — дея қўшимча қилинган хабарда.
Реконструкция даврида барча режалаштирилган рейслар Нукус халқаро аэропортига йўналтирилади. Йўловчилар Нукус ва Урганч аэропортлари ўртасида трансферлар билан таъминланади.
Учиш-қўниш йўлагини капитал реконструкция қилиш охирги марта 1997 йилда, шикастланган қисмларини қисман таъмирлаш эса 2018 йилда амалга оширилган.