Шавкат Мирзиёев Мўғулистон президентини қандай кутиб олди — фото
11:44 24.06.2024 (янгиланди: 11:53 24.06.2024)
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти олий мартабали меҳмонни самимий кутиб олди.
TOШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келган Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсухни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар берди Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати.
Қароргоҳ олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий кутиб олди ва шоҳсупага таклиф қилди. Ҳарбий оркестр икки мамлакат давлат мадҳияларини ижро этди.
Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутлашди. Биргаликда суратга тушиш маросимидан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух 23-26 июнь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатда бўлади. Ташриф давомида Ўзбекистон-Мўғулистон дўстлик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилади.
© Пресс-служба президента Узбекистана
1/9
© Пресс-служба президента Узбекистана
© Пресс-служба президента Узбекистана
2/9
© Пресс-служба президента Узбекистана
© Пресс-служба президента Узбекистана
3/9
© Пресс-служба президента Узбекистана
© Пресс-служба президента Узбекистана
4/9
© Пресс-служба президента Узбекистана
© Пресс-служба президента Узбекистана
5/9
© Пресс-служба президента Узбекистана
© Пресс-служба президента Узбекистана
6/9
© Пресс-служба президента Узбекистана
© Пресс-служба президента Узбекистана
7/9
© Пресс-служба президента Узбекистана
© Пресс-служба президента Узбекистана
8/9
© Пресс-служба президента Узбекистана
© Пресс-служба президента Узбекистана
9/9
© Пресс-служба президента Узбекистана