Россия Ўзбекистон билан квант технологияларини ривожлантириш бўйича тажриба алмашади

© Торгпредство России в УзбекистанеВ Ташкенте обсудили развитие взаимодействия по линии квантовых технологий
В Ташкенте обсудили развитие взаимодействия по линии квантовых технологий  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.06.2024
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонга Россия квант маркази делегацияси ташриф буюрди.
TOШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Россиянинг ихтисослаштирилган олий ўқув юртлари ва ташкилотлари ўзбекистонлик ҳамкасблари билан квант технологияларини ривожлантириш бўйича тажриба алмашиш ниятида. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги савдо ваколатхонаси маълум қилди.
Россиянинг Ўзбекистондаги савдо вакили Константин Злигостев икки томонлама ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш учун республикага ташриф буюрган Россия квант маркази делегацияси билан учрашди.
Учрашувда томонлар Ўзбекистоннинг илмий ташкилотлари ва олий таълим муассасалари билан квант ҳисоблаш соҳасида ҳамкорликнинг мумкин бўлган йўналишларини, республикадаги иш формати ва бундай технологиялардан фойдаланишдан манфаатдор бўлиши мумкин бўлган энг кўп билим талаб қиладиган тармоқлар ҳақида фикр алмашишди.
Россия квант маркази – қисқа вақт ичида ўзининг илмий тадқиқотлари соҳасида ҳамда квант технологияларига асосланган юқори технологияли тижорат маҳсулотларини ишлаб чиқишда етакчи ўринни эгаллаган Россия Федерацияси учун ноёб форматдаги нотижорат илмий-технологик марказ.
Янгиликлар лентаси
0