Ўзбекистонлик енгил атлетикачилар халқаро турнирда олтин ва бронза медалларига эга чиқишди

© НОКПредставители сборной Узбекистана поднялись на пьедестал почёта в Швейцарии
Представители сборной Узбекистана поднялись на пьедестал почёта в Швейцарии  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.06.2024
Oбуна бўлиш
Женевада енгил атлетика бўйича “Atleticageneve – EAP” халқаро турнири бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 23 июнь — Sputnik. Ўзбекистонлик енгил атлетикачилар Швейцариядаги халқаро турнирда олтин ва бронза медалларига эга чиқишди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Женевада енгил атлетика бўйича “Atleticageneve – EAP” халқаро турнири бўлиб ўтди. Бутунжаҳон енгил атлетика федерациясининг бронза даражасидаги ушбу мусобақада қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари олтин ва бронза медалларини қўлга киритишди.
© НОКПредставители сборной Узбекистана поднялись на пьедестал почёта в Швейцарии
Представители сборной Узбекистана поднялись на пьедестал почёта в Швейцарии  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.06.2024
Представители сборной Узбекистана поднялись на пьедестал почёта в Швейцарии
“Маҳоратли спортчимиз Анвар Анваров узунликка сакраш секторида роппа-роса 8 метр натижа билан биринчи ўринни эгаллади. Осиё ўйинлари чемпиони Сафина Садуллаева эса баландликка сакрашда бронза медали билан тақдирланди”, — дейилади хабарда.
Узунликка сакраш: Анвар Анваров (Ўзбекистон) - 8.00 метр, Герсон Балде (Португалия) - 7.86, Ю-Танг Лин (Хитой Таипейи) - 7.82.
Баландликка сакраш: Элизабей Пиҳела (Эстония) - 1.89 метр, Бритт Вирман (Нидерландия) - 1.89, Сафина Садуллаева (Ўзбекистон) - 1.83.
Янгиликлар лентаси
0