Бир кечада Россия ҳудуди узра 33 та дрон йўқ қилинди — Мудофаа вазирлиги

© Sputnik / РИА Новости / Медиабанкка ўтишПроведение спецоперации ВС РФ в южном направлении.
Проведение спецоперации ВС РФ в южном направлении. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.06.2024
Oбуна бўлиш
Мудофаа вазирлиги: ҳаво ҳужумидан мудофаа бир кечада Украина Қуролли кучларининг 33 та учувчисиз учиш аппаратини тўртта ҳудудда йўқ қилди.
ТОШКЕНТ, 23 июнь — Sputnik. Ўтган кечада Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Украинанинг 33 та учувчисиз самолётини йўқ қилди. Бу ҳақда РИА Новости Мудофаа вазирлигига таяниб хабар берди.

“Брянск вилояти ҳудудида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан йигирма саккизта, Смоленск вилояти ҳудудида иккита, Липецк вилояти ҳудудида иккита, Тула вилояти ҳудудида битта учувчисиз учиш аппаратлари тутиб олинди ва йўқ қилинди”, — дейилади вазирлик хабарида.

Душман самолёт типидаги дронлардан фойдаланган. Бундан олдин вилоят губернатори Александр Богомаз Брянск вилояти ҳудудига йирик дрон ҳужуми уюштирилганини маълум қилганди. Унинг аниқлик киритишича, қурбонлар ва вайроналар йўқ.
Киев деярли ҳар куни дронларлар ёрдамида Россиянинг чегара ва марказий ҳудудларидаги нишонларга ҳужум қилишга ҳаракат қилмоқда. Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари душман самолётларини тутиб олмоқда. Кеча кечаси Смоленск вилоятида иккита учувчисиз учиш аппаратлари йўқ қилинган.
Янгиликлар лентаси
0