https://sputniknews.uz/20240621/suniy-intellekt-muhim-aspobga-aylandi-aoka-direktori-44463441.html
Сунъий интеллект муҳим асбобга айланди — АОКА директори
Сунъий интеллект муҳим асбобга айланди — АОКА директори
Sputnik Ўзбекистон
Бўстонлиқ туманида юздан ортиқ давлат органлари ва ташкилотлари матбуот котиблари иштирокида анжуман бўлиб ўтди.
2024-06-21T14:18+0500
2024-06-21T14:18+0500
2024-06-21T14:18+0500
аока
асаджон ходжаев 
матбуот
оав
матбуот ва оав ходимлари куни
сунъий интеллект
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/06/15/44462966_46:183:1234:851_1920x0_80_0_0_91e31822f27cfd3a0b80e73b8301a457.jpg
ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Биз сунъий интеллект ёрдамида яратилган фейкларга қарши курашишни ўрганишимиз керак, деди Бўстонлиқ туманида давлат органлари матбуот котиблари иштирокида бўлиб ўтаётган миллий конференцияда АОКА директори Асаджон Ходжаев.Директор айтишига кўра, олдинги йилларда сунъий интеллект ноу-хау сифатида пайдо бўлган бўлса, энди бу кундалик фаолиятдаги муҳим асбобга айланди ва шу билан бирга унинг ёрдамида фейклар ҳам яратилаётганини айтиб ўтди.Агентлик директори, шунингдек, ахборот хизматлари фаолияти доимий жамоатчилик кузатувида эканини таъкидлаб, улар фақат ижтимоий тармоқларда ёритилган муаммолар билан ишламасдан, журналист сўровларига ҳам жавоб бериш ва бу жараёнга экспертларни жалб қилиш зарурлиги айтиб ўтилди.Маълумот учун, 21-22 июнь кунлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида 130 тадан ортиқ давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари иштирокида “Ахборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик бош мезон” мазмунида V анъанавий миллий конференция бўлиб ўтмоқда. АОКА ташаббуси ва НКМК билан ҳамкорликда ўтказилаётган тадбир 27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари кунига бағишланган.
Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    2024
Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    бўстонлиқ матбуот котиб сунъий интеллект а.ходжаев
бўстонлиқ матбуот котиб сунъий интеллект а.ходжаев
Сунъий интеллект муҳим асбобга айланди — АОКА директори
Бўстонлиқ туманида юздан ортиқ давлат органлари ва ташкилотлари матбуот котиблари иштирокида анжуман бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Биз сунъий интеллект ёрдамида яратилган фейкларга қарши курашишни ўрганишимиз керак, деди Бўстонлиқ туманида давлат органлари матбуот котиблари иштирокида бўлиб ўтаётган миллий конференцияда АОКА директори Асаджон Ходжаев.
Директор айтишига кўра, олдинги йилларда сунъий интеллект ноу-хау сифатида пайдо бўлган бўлса, энди бу кундалик фаолиятдаги муҳим асбобга айланди ва шу билан бирга унинг ёрдамида фейклар ҳам яратилаётганини айтиб ўтди.
“Эндиликда биз сунъий интеллект ёрдамида яратилган фейк ва дипфейклар, замонавий технологиялар билан қуролланган фирибгарликларлар билан курашишни ўрганишимиз, аҳолини медиасаводхонлигини оширишимиз зарур”, — деди Ходжаев сўзи давомида.
Агентлик директори, шунингдек, ахборот хизматлари фаолияти доимий жамоатчилик кузатувида эканини таъкидлаб, улар фақат ижтимоий тармоқларда ёритилган муаммолар билан ишламасдан, журналист сўровларига ҳам жавоб бериш ва бу жараёнга экспертларни жалб қилиш зарурлиги айтиб ўтилди.
Маълумот учун, 21-22 июнь кунлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида 130 тадан ортиқ давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари иштирокида “Ахборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик бош мезон” мазмунида V анъанавий миллий конференция бўлиб ўтмоқда. 
АОКА ташаббуси ва НКМК билан ҳамкорликда ўтказилаётган тадбир 27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари кунига бағишланган.