Ўзбекистон чиқинди газларни камайтиргани учун "углерод молия"си олган биринчи давлат бўлди

© Unsplash/Zbynek BurivalШамол генераторлари
Шамол генераторлари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.06.2024
Oбуна бўлиш
Жаҳон банки Ўзбекистонга чиқинди газларини камайтиргани учун 7,5 миллион доллар “углерод молияси” тўлади.
ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Ўзбекистон энергия соҳасида эмиссияларни камайтириш бўйича Жаҳон банкидан самарадорлик учун тўлов олган дунёдаги биринчи давлат бўлди.

Хусусан, Жаҳон банки iCRAFT лойиҳаси доирасида 500 минг тонна карбонат ангидрид гази чиқиндиларини муваффақиятли қисқартириш учун Ўзбекистонга 7,5 миллион доллар миқдорида грант ажратди. Ўзбекистн натижалари учинчи томон томонидан холис тасдиқланган.

"Умид қиламизки, ушбу пилот лойиҳа миллий иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида ҳам ислоҳотлар ўтказиш учун намуна бўлиши, шунингдек, дунёнинг бошқа мамлакатларида ҳам шундай амалиётни жорий этишда намуна бўлиб хизмат қилади”, - деди ЖБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли.
Шу билан бирга, Ўзбекистон ҳукумати ушбу маблағларнинг бир қисмини электр ва газ нархларининг сўнгги ошиши натижасида фаровонлиги ёмонлашган оилаларга молиявий ёрдам кўрсатиш учун ишлатиш мажбуриятини олди.

Бундан ташқари, лойиҳа маблағлари Ўзбекистоннинг яшил иқтисодиётга ўтиш ва энергетика соҳасини ислоҳ қилиш бўйича давлат дастурини амалга оширишга ҳисса қўшади.
Янгиликлар лентаси
0