Мирзиёев муҳандислик соҳасини ривожлантириш учун янги ташаббусларни маълум қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаСостоялся диалог по вопросам развития инженерной науки и образования
Состоялся диалог по вопросам развития инженерной науки и образования - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.06.2024
Oбуна бўлиш
Давлат раҳбари соҳадаги муаммоларга ҳам тўхталиб ўтди.
TOШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 20 июнь куни муҳандислик соҳаларида кадрлар тайёрлаш ва олий таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Йиғилишга техника йўналишидаги муассасалар ректорлари ҳам таклиф қилинди. Давлат раҳбари соҳадаги муаммоларга тўхталиб ўтди.
Таъкидланишича, Ўзбекистонда техника йўналишидаги 36 та давлат олийгоҳида йилига 67 минг битирувчи чиқади. Аммо улардаги дастур ва мутахассисликлар ишлаб чиқарувчилар талабига мос эмас. Оқибатда муҳандисларнинг 60 фоизи ўзи ўқиган йўналишда ишламаяпти. Олий таълим муассасалари фундаментал тадқиқотлар ўтказиш билан чекланган, иқтисодиёт учун амалий ишланмалар жуда кам. Муҳандислик йўналишида юзлаб стартап ва инновацион лойиҳалар “қоғоз”да қолиб кетаяпти.
© Пресс-служба президента УзбекистанаСостоялся диалог по вопросам развития инженерной науки и образования
Состоялся диалог по вопросам развития инженерной науки и образования - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.06.2024
Состоялся диалог по вопросам развития инженерной науки и образования
Президент соҳани ривожлантириш учун янги ташаббусларни маълум қилди:
Энди техника йўналишида ўқитиш ва илмий-тадқиқот жараёнлари илғор тажриба асосида тўлиқ ўзгаради. 36 та олий ўқув юрти ва уларнинг филиаллари босқичма-босқич йириклашиб, жами 20 та олийгоҳ қолади. Улар дуал таълим тизимига тўлиқ ўтади.
Меҳнат бозорида талаб йўқ мутахассисликлар қисқаради. Айрим кафедралар бирлаштирилади. Деканатларнинг талабаларга хизмат кўрсатиш функциялари тўлиқ рақамлашади. Хориждаги каби “Регистратор офиси” ташкил қилинади.
Ҳар бир олийгоҳ Германия, Япония, Хитой, Россия, Италия, Туркия, Жанубий Корея, Сингапур каби ривожланган ҳамкор давлатларнинг нуфузли техника университетлари билан ҳамкорликни йўлга қўяди.
“Тармоқ – корхона – олийгоҳ” занжири асосида, ҳар бир олийгоҳга саноат ҳамкори белгилаб берилади.
Барча муҳандислик олийгоҳлари ҳамкор корхоналарида кафедралар очади ва дуал таълимни йўлга қўяди. Бунда, корхоналар кафедраларни жиҳозлаш, ўқитувчи ва талабаларни рағбатлантиришга маблағ ажратади. Талабаларнинг амалиёти ва битирув курсдаги таълими тўлиқ ҳамкор корхоналарда ташкил қилинади.
Вазирлик ва корхоналар тизимида 32 та тармоқ кенгашлари ташкил қилинади. Улар институтлар билан техника соҳаларидаги илмий тадқиқотларнинг устувор йўналишларини белгилайди ва буюртмачи бўлади.
Шунингдек, биринчи босқичда 10 та олийгоҳда “Олий муҳандислик мактаблари” очилади. Уларда икки йиллик амалий магистратура дастурлари йўлга қўйилиб, ишлаб чиқарувчилар буюртмаси асосида номзодлар саралаб олинади. Корхоналар “Олий муҳандислик мактаби”да лаборатория очиш ва жиҳозлашни молиявий қўллаб-қувватлайди. Давлат ҳам бюджетдан маблағ ажратади.
Энди олий таълим муассасаларининг тажриба ишлаб чиқариш корхоналари мақоми қонун билан мустаҳкамланади. Уларга IT-парк резидентларига қўлланилаётган имтиёзлар берилади. Шўъба корхонаси ишчисининг камида 60 фоизи докторант ва талабалардан иборат бўлади.
Келаси йилдан техника йўналишидаги лойиҳаларга давлат грантлари 4 карра оширилади. Корхонага олийгоҳ билан ҳамкор ташкилот ҳам таъсисчи бўлишига рухсат берилади.
Вилоят ҳокимлари ва тармоқ раҳбари илмий ва ишлаб чиқариш лойиҳалари учун олийгоҳларга 10 миллиард сўмгача буюртмани тўғридан-тўғри бериши мумкин бўлади.
Инвестиция лойиҳалари қийматининг камида ярим фоизини илмий ишларга ажратиш тизими жорий қилинади.
Муҳандислик йўналишлари бўйича “энг яхши ғоя”, “энг яхши лойиҳа” ва “энг яхши ихтиро” республика танлови ўтказилади. Унда ўқитувчилар, талабалар ва амалиётчи муҳандислар иштирок этиши мумкин бўлади. Биринчи ўринга электромобиль берилади.
Шунингдек, ғоя, лойиҳа ва ихтиро муаллифи бўлган энг зўр 10 нафар иштирокчи Германия, Япония, Хитой, Россия, Италия, Туркия, Жанубий Корея, Сингапур каби давлатларга стажировкага юборилади.
Йиғилиш очиқ мулоқот тарзида давом этди. Тармоқ раҳбарлари, олимлар, ректорлар ва муҳандислар соҳада илм-фан ва таълимни ривожлантириш бўйича фикрларини айтди. Уларнинг таклифлари асосида алоҳида фармон лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаСостоялся диалог по вопросам развития инженерной науки и образования
Состоялся диалог по вопросам развития инженерной науки и образования - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.06.2024
Состоялся диалог по вопросам развития инженерной науки и образования
“Иқтисодиётимизни жадал ривожлантириш учун бизга юқори малакали муҳандис-технологлар сув билан ҳаводек зарур. Ҳар бир вазир, тармоқ раҳбари, ректор ва профессор-ўқитувчи масъулиятни чуқур ҳис қилиб, қаттиқ ишласа, изланса, бунга албатта эришамиз”, - деди Шавкат Мирзиёев.
© Пресс-служба президента УзбекистанаСостоялся диалог по вопросам развития инженерной науки и образования
Состоялся диалог по вопросам развития инженерной науки и образования - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.06.2024
Состоялся диалог по вопросам развития инженерной науки и образования
Янгиликлар лентаси
0