Марказий банкка киберхавфсизликни таъминлашга оид қўшимча ваколатлар берилади

© Sputnik / Зафар ХалиловТашкент. Центральный банк Узбекистана
Ташкент. Центральный банк Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.06.2024
Oбуна бўлиш
Қонун билан банк ахборот тизимларида ахборот хавфсизлигини ва киберхавфсизликни таъминлаш бўйича қонунчилик талабларининг бузилганлиги ҳолати қўпол қоидабузарликлар қаторига киритилмоқда.
TOШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Сенатнинг эллик учинчи ялпи мажлисида “Киберхавфсизликни таъминлаш соҳасидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ахборот-коммуникация технологиялари ривожланиши муносабати билан кредит ташкилотлари ва нобанк кредит ташкилотлари фаолиятида ахборот хавфсизлигини ва киберхавфсизликни таъминлашга доир чоралар даражасини ошириш зарурати юзага келмоқда.
© Сенат Олий МажлисаЦентральный банк наделяется дополнительными полномочиями по обеспечению кибербезопасности
Центральный банк наделяется дополнительными полномочиями по обеспечению кибербезопасности - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.06.2024
Центральный банк наделяется дополнительными полномочиями по обеспечению кибербезопасности

Мазкур қонунга асосан кредит ва тўлов ташкилотлари, тўлов тизимлари операторлари, валюта биржалари, кредит бюролари томонидан хавфсизлик ва киберхавфсизлик таҳдидларни аниқлаш ҳамда уларнинг олдини олиш чораларини кўриш бўйича Марказий банкка қўшимча ваколатлари белгиланмоқда.

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга, “Марказий банки тўғрисида”ги, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги, “Банк сири тўғрисида”ги, “Автоматлаштирилган банк тизимида ахборотни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги, “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги ва “Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида”ги қонунларга киберхавфсизликни таъминлашга оид меъёрлар киритилмоқда.
© Сенат Олий МажлисаЦентральный банк наделяется дополнительными полномочиями по обеспечению кибербезопасности
Центральный банк наделяется дополнительными полномочиями по обеспечению кибербезопасности - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.06.2024
Центральный банк наделяется дополнительными полномочиями по обеспечению кибербезопасности
Қонун билан банк ахборот тизимларида ахборот хавфсизлигини ва киберхавфсизликни таъминлаш бўйича қонунчилик талабларининг бузилганлиги ҳолати қўпол қоидабузарликлар қаторига киритилмоқда.

Бундан ташқари, банкларнинг ахборот тизимлари ва ресурсларининг ахборот хавфсизлигини ҳамда киберхавфсизлигини таъминлаш ва банк сирини муҳофаза қилиш каби қўшимча мақсадлар қонунда акс эттирилмоқда.

© Сенат Олий МажлисаЦентральный банк наделяется дополнительными полномочиями по обеспечению кибербезопасности
Центральный банк наделяется дополнительными полномочиями по обеспечению кибербезопасности - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.06.2024
Центральный банк наделяется дополнительными полномочиями по обеспечению кибербезопасности
Сенаторларнинг фикрича, мазкур қонуннинг қабул қилиниши кредит ва нобанк кредит ташкилотлари фаолиятида ҳамда электрон ҳукумат тизимида ахборот хавфсизлигини кучайтиришга, ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга хизмат қилади.
Муҳокама якунида қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Янгиликлар лентаси
0