Ўзбекистоннинг мастер режалари маълум қилинди

© Sputnik / Sputnik/Abdubakir YunusovВид на небоскреб NEST ONE в Tashkent city
Вид на небоскреб NEST ONE в Tashkent city - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.06.2024
Oбуна бўлиш
Республикадаги 14 та туман ва шаҳар бўйича мастер режа ишлаб чиқилди.
TOШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Ўзбекистон драйвер йўналишлар асосида 136 та мастер режа тайёрламоқда. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган туман ва шаҳарларнинг мастер режаларини ишлаб чиқишга оид тақдимотда маълум қилинди.
Тақдимотда мутасаддилар мастер режалардан кутилаётган натижалар тўғрисида ахборот беришди.
Қайд этилишича, ўтган вақтда 14 та туман ва шаҳар бўйича мастер режа ишлаб чиқилган. Уларда 759 та кўп қаватли уй-жой, 22 та савдо мажмуаси, 800 дан зиёд хизмат кўрсатиш объекти барпо қилиш имконияти аниқланган.
“Шу тарзда 112 та туман ва шаҳардаги драйвер йўналишлар асосида яна 136 та мастер режа тайёрланиши кўзда тутилган”, — дейилади хабарда.
Жумладан:
Аҳолиси тез ўсаётган 38 та туман марказлари ва шаҳарларда етарли уй-жойлар қуриш, аҳоли сайр қилиши ва дам олиши учун қулай масканлар ва истироҳат боғлари барпо этиш зарур.
Туристик салоҳияти юқори 20 та туманда меҳмонхоналарни кўпайтириш, пляж, экологик, тиббиёт, спорт ва экстремал туризмни ривожлантириш орқали сайёҳлар оқимини 2,5 карра ошириш имконияти бор.
Ҳудудидан магистрал йўллар ўтган 68 та туманда 400 дан зиёд мотел, кемпинг, ошхона, дўкон ва автосервислар ташкил этиш мумкин.
“Умуман, мастер-режалар асосида бўладиган лойиҳалар ҳисобига 40 мингта иш ўрни яратилиши, бюджетга йилига қўшимча 350 миллиард сўм даромад тушиши кутилмоқда”, — дея қайд этилган хабарда.
Мирзиёев аҳоли учун қулай инфратузилма, савдо ва кўнгилочар жойлар, юқори даромадли иш ўринлари ташкил қилишни ҳозирдан бошлаш лозимлигини таъкидлади.
Мастер режалар ишлаб чиқилиши ва мониторинги бўйича вертикал тизим яратиш вазифаси қўйилди.
Янгиликлар лентаси
0