https://sputniknews.uz/20240619/uzbekistan-china-aeronavigatsiya-hamkorlik-44430444.html
Ўзбекистон Хитой билан аэронавигация соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиради
Ўзбекистон Хитой билан аэронавигация соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиради
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон делегацияси C5+1 конференцияси доирасида хитойлик ҳамкасблари билан аэронавигация соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича икки томонлама музокаралар ўтказди
2024-06-19T14:23+0500
2024-06-19T14:23+0500
2024-06-19T14:23+0500
жамият
ўзбекистон
хитой
транспорт вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/06/13/44430110_0:121:1280:841_1920x0_80_0_0_1c911bbc3fea3103bd2bb8354ee392cb.jpg
TOШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Ўзбекистон делегацияси C5+1 конференцияси доирасида хитойлик ҳамкасблари билан аэронавигация соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича икки томонлама музокаралар ўтказди, дея хабар берди Транспорт вазирлиги. Сиан шаҳрида Ўзбекистон делегациясининг Марказий Осиё ва Хитой фуқаро авиацияси ишчи гуруҳларининг (C5+1) ўзаро ҳамкорлиги бўйича конференцияга ташрифи доирасида "Ўзаэронавигация" Маркази ДУК ва Хитой ҳаводаги ҳаракатни бошқариш бюроси (ATMB) ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди. Айтилишича, Хитой делегацияси тақдим этилган таклифларни мамнуният билан қабул қилди. Ўз навбатида ташкилотлар ўртасида нафақат кўриб чиқилаётган масалалар, балки муҳандислик, спорт ва маданият масалалари бўйича ҳам яқин ҳамкорлик қилишдан манфаатдорлигини билдирди. Учрашув якунида томонлар ушбу масалалар бўйича экспертлар даражасида мувофиқлаштиришни давом эттиришга келишиб олишди. Маълумот учун, Ҳаво ҳаракатини бошқариш бюроси (ATMB) — ҳаво ҳаракатини бошқариш хизматларини, шунингдек, Хитой ҳаво ҳудудидаги барча фуқаролик рейслари учун алоқа, навигация, кузатув (CNS), авиация метеорологияси ва аэронавигация маълумотларини тақдим этади.
ўзбекистон
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/06/13/44430110_0:1:1280:961_1920x0_80_0_0_39620e20631ce99340450c8e3f0b630b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон c5+1 конференция хитой аэронавигация ҳамкорлик
ўзбекистон c5+1 конференция хитой аэронавигация ҳамкорлик
Ўзбекистон Хитой билан аэронавигация соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиради
Хитой Ўзбекистон илгари сурган таклифларни қабул қилди.
TOШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Ўзбекистон делегацияси C5+1 конференцияси доирасида хитойлик ҳамкасблари билан аэронавигация соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича икки томонлама музокаралар ўтказди, дея хабар берди Транспорт вазирлиги.
Сиан шаҳрида Ўзбекистон делегациясининг Марказий Осиё ва Хитой фуқаро авиацияси ишчи гуруҳларининг (C5+1) ўзаро ҳамкорлиги бўйича конференцияга ташрифи доирасида "Ўзаэронавигация" Маркази ДУК ва Хитой ҳаводаги ҳаракатни бошқариш бюроси (ATMB) ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди.
“Музокаралар давомида Ўзбекистон аэронавигация хизматлари провайдери томонидан, ҳаводаги ҳаракат маршрутлари тармоғини халқаро "Бир камар, бир йўл" ташаббуси асносида мақбуллаштириш соҳасидаги ҳамкорликни рўёбга чиқариш, ходимларни тайёрлаш масалалари юзасидан ўзаро ҳамжиҳатликда иш юритиш, ҳамда ҳаводаги ҳаракатни бошқариш, парвозларни радиотехника жиҳатидан таъминлаш ва парвозлар хавфсизлигини бошқариш соҳаларида ўзаро тажриба алмашиш бўйича бир қатор таклифлар илгари сурилди”, — дейилади хабарда.
Айтилишича, Хитой делегацияси тақдим этилган таклифларни мамнуният билан қабул қилди. Ўз навбатида ташкилотлар ўртасида нафақат кўриб чиқилаётган масалалар, балки муҳандислик, спорт ва маданият масалалари бўйича ҳам яқин ҳамкорлик қилишдан манфаатдорлигини билдирди.
Учрашув якунида томонлар ушбу масалалар бўйича экспертлар даражасида мувофиқлаштиришни давом эттиришга келишиб олишди.
Маълумот учун, Ҳаво ҳаракатини бошқариш бюроси (ATMB) — ҳаво ҳаракатини бошқариш хизматларини, шунингдек, Хитой ҳаво ҳудудидаги барча фуқаролик рейслари учун алоқа, навигация, кузатув (CNS), авиация метеорологияси ва аэронавигация маълумотларини тақдим этади.