https://sputniknews.uz/20240619/kim-chen-in-vladimir-putinni-44424370.html
Ким Чен Ин Владимир Путинни шахсан кутиб олди
Ким Чен Ин Владимир Путинни шахсан кутиб олди
Sputnik Ўзбекистон
Владимир Путин Ким Чен Инга аэропортда ўтказган шахсий учрашуви учун чуқур миннатдорчилик билдирди.
2024-06-19T08:40+0500
2024-06-19T08:40+0500
2024-06-19T08:40+0500
дунё янгиликлари
дунёда
россия
шимолий корея
владимир путин
ким чен ин
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/06/13/44424505_0:0:3158:1776_1920x0_80_0_0_bcd53d1c6f49bc9f6c87806e285fe2b6.jpg
TOШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин КХДР Давлат ишлари раиси Ким Чен Иннинг таклифига биноан дўстона давлат ташрифи билан Корея Халқ Демократик Республикасига етиб борди, дея хабар берди РИА Новости. Владимир Путин Пхеньянга ташрифидан мамнун бўлиб, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Инга аэропортда ўтказган шахсий учрашуви учун чуқур миннатдорчилик билдирди. Давлат раҳбарларининг мулоқоти аэропортдан бошланди. Путин ва Ким Чен Ин Россия президенти кортежи ёнида бир неча дақиқа қизғин суҳбатлашди. Шундан сўнг Путин шимолий кореялик ҳамкасбини президент "Аурус"га таклиф қилди ва иккала раҳбар ҳам Пхеньян аэропортидан бир машинада жўнаб кетишди. Путиннинг КХДРга давлат ташрифи доирасидаги асосий тадбирлар куннинг иккинчи ярмида бошланади. Расмий кутиб олиш маросими, мадҳиялар янграши, фахрий қоровул саф тортиши кутилмоқда. Учрашув ва қўшма суратга олиш маросимидан сўнг "Кымсусан" давлат қароргоҳида Россия-Корея музокаралари бўлиб ўтади. Икки давлат расмийлари ўртасидаги музокаралар якунида етакчилар оммавий ахборот воситаларига баёнот беради, шундан сўнг улар бир-бирлари билан мулоқотни давом эттиришади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/06/13/44424505_12:0:2743:2048_1920x0_80_0_0_623a93f2ddd0acd7ffefcd1a86105e3f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
владимир путин ким чен ин
владимир путин ким чен ин
Ким Чен Ин Владимир Путинни шахсан кутиб олди
Владимир Путин Ким Чен Инга аэропортда ўтказган шахсий учрашуви учун чуқур миннатдорчилик билдирди.
TOШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин КХДР Давлат ишлари раиси Ким Чен Иннинг таклифига биноан дўстона давлат ташрифи билан Корея Халқ Демократик Республикасига етиб борди, дея хабар берди РИА Новости.
Владимир Путин Пхеньянга ташрифидан мамнун бўлиб, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Инга аэропортда ўтказган шахсий учрашуви учун чуқур миннатдорчилик билдирди.
"Владимир Владимирович Путин Пхеньянга ташрифидан хурсандлигини ва Ким Чен Иннинг шахсан ўзи аэропортга уни самимий кутиб олиш учун борганидан чуқур миннатдорлик билдирди”, — дейилади хабарда.
Давлат раҳбарларининг мулоқоти аэропортдан бошланди. Путин ва Ким Чен Ин Россия президенти кортежи ёнида бир неча дақиқа қизғин суҳбатлашди. Шундан сўнг Путин шимолий кореялик ҳамкасбини президент "Аурус"га таклиф қилди ва иккала раҳбар ҳам Пхеньян аэропортидан бир машинада жўнаб кетишди.
Путиннинг КХДРга давлат ташрифи доирасидаги асосий тадбирлар куннинг иккинчи ярмида бошланади. Расмий кутиб олиш маросими, мадҳиялар янграши, фахрий қоровул саф тортиши кутилмоқда.
Учрашув ва қўшма суратга олиш маросимидан сўнг "Кымсусан" давлат қароргоҳида Россия-Корея музокаралари бўлиб ўтади. Икки давлат расмийлари ўртасидаги музокаралар якунида етакчилар оммавий ахборот воситаларига баёнот беради, шундан сўнг улар бир-бирлари билан мулоқотни давом эттиришади.