https://sputniknews.uz/20240619/bukhara-hamkorlik-44435938.html
Бухоро вилояти Россиянинг иккита ҳудуди билан ҳамкорликни ривожлантирмоқчи
Бухоро вилояти Россиянинг иккита ҳудуди билан ҳамкорликни ривожлантирмоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Бухоро вилояти Ростовга тўқимачилик газламалари ҳамда тайёр тўқимачилик маҳсулотлари етказиб беради.
2024-06-19T19:02+0500
2024-06-19T19:02+0500
2024-06-19T19:02+0500
жамият
ўзбекистон - россия
бухоро вилояти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/06/13/44435621_0:61:1170:719_1920x0_80_0_0_100ff38cd1b7b3c81b2bea227864c55a.jpg
TOШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Бухоро вилояти Россиянинг Ростов ва Воронеж вилоятлари билан ҳамкорлик қилади. Бу ҳақда Бухоро вилояти ҳокимлиги хабар берди. Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари Ризо Асадов бошчилигидаги делегация Ростов вилояти губернаторининг биринчи ўринбосари Александр Скрябин билан учрашди. Музокарада ўзаро тенг манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, Бухоро вилояти делегацияси Ростов вилоятининг етакчи тўқимачилик корхоналаридан бири саналган “ELIS Fashion Rus” АЖ фаолияти билан яқиндан танишди. Делегация аъзолари, шунингдек, Воронеж вилояти губернатори ва бошқа расмийлар билан ҳам учрашди. Қолаверса, Бухоро вилояти имкониятларини намойиш этиш ва ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш учун яқин келажакда онлайн форматда кичик бизнес форумини ташкил этишга келишиб олинди. Бундан ташқари, олиб борилган мулоқотларда Бухородаги аграр хўжаликларга Воронеж вилоятидан йирик ва майда шохли қорамолларни сотиб олиб парваришлаш, ижарага ёки бутунлай фойдаланиш ҳуқуқи билан ер олиш тартиби муҳокама қилинди.
бухоро вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/06/13/44435621_65:0:1105:780_1920x0_80_0_0_43cc7c5152ac7196ee360185a9216fd4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
бухоро вилояти ростов воронеж ҳамкорлик
бухоро вилояти ростов воронеж ҳамкорлик
Бухоро вилояти Россиянинг иккита ҳудуди билан ҳамкорликни ривожлантирмоқчи
Бухоро вилояти Ростовга тўқимачилик газламалари ҳамда тайёр тўқимачилик маҳсулотлари етказиб беради.
TOШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Бухоро вилояти Россиянинг Ростов ва Воронеж вилоятлари билан ҳамкорлик қилади. Бу ҳақда Бухоро вилояти ҳокимлиги
хабар берди. Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари Ризо Асадов бошчилигидаги делегация Ростов вилояти губернаторининг биринчи ўринбосари Александр Скрябин билан учрашди. Музокарада ўзаро тенг манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
“Учрашувда Бухоро вилоятининг инвестициявий салоҳияти яқиндан таништирилиб, келгусида тенг манфаатли қўшма лойиҳаларни изчил амалга оширишга келишиб олинди. Хусусан, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик соҳаларида ҳамкорликларни ривожлантириш юзасидан аниқ таклифлар илгари сурилди”, — дейилади ҳокимлик хабарида.
Шунингдек, Бухоро вилояти делегацияси Ростов вилоятининг етакчи тўқимачилик корхоналаридан бири саналган “ELIS Fashion Rus” АЖ фаолияти билан яқиндан танишди.
“Мазкур корхонага Бухоро вилоятидан тўқимачилик газламалари ҳамда тайёр тўқимачилик маҳсулотлари етказиб бериш юзасидан дастлабки келишувларга эришилди”, — дейилади хабарда.
Делегация аъзолари, шунингдек, Воронеж вилояти губернатори ва бошқа расмийлар билан ҳам учрашди.
“Шу йил сентябрь-октябрь ойлари охирида вилоятингизга бизнес миссияси билан бориб, манфаатли шартномалар тузишга, ўз бизнес лойиҳаларимизни амалга оширишга ҳаракат қиламиз", — деди Воронеж вилояти губернатори Aлександр Гусев.
Қолаверса, Бухоро вилояти имкониятларини намойиш этиш ва ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш учун яқин келажакда онлайн форматда кичик бизнес форумини ташкил этишга келишиб олинди.
Бундан ташқари, олиб борилган мулоқотларда Бухородаги аграр хўжаликларга Воронеж вилоятидан йирик ва майда шохли қорамолларни сотиб олиб парваришлаш, ижарага ёки бутунлай фойдаланиш ҳуқуқи билан ер олиш тартиби муҳокама қилинди.