https://sputniknews.uz/20240618/uzbekistan-textile-pakistan-44414362.html
Ўзбекистон тўқимачилари Покистонда амалиёт ўташди
Ўзбекистон тўқимачилари Покистонда амалиёт ўташди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон тўқимачилари Покистоннинг етакчи тўқимачилик корхоналари тажрибаси билан танишди.
2024-06-18T11:42+0500
2024-06-18T11:42+0500
2024-06-18T12:30+0500
ўзбекистон
покистон
тўқимачилик
малака ошириш
ҳамкорлик
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/06/12/44414172_0:0:2472:1390_1920x0_80_0_0_60ddb82297fa671286bfab4f55d71bce.jpg
ТОШКЕНТ, 18 июн — Sputnik. Ўзбекистонлик 15 нафар тўқимачилик саноати мутахассислари Покистонда малака ошириш дастурларида иштирок этди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.Ўқув курслари Файсалобод миллий тўқимачилик университетида ташкил этилди. Уларда Покистонда тўқимачилик саноати ривожланиши, соҳада лойиҳаларни амалга оширишнинг муҳим жиҳатлари, "GSP+" тизими доирасида маҳсулотларни Европа бозорига экспорт қилиш мавзуларида тажриба алмашилди.Ўзбекистонлик мутахассислар Покистоннинг илғор тажрибаси, инновацион ечимларидан ўз корхоналарининг экспорт салоҳиятини оширишда фойдаланиш истагини билдиришди.Тадбир якуний маросимида Покистон расмийлари иштирок этишди ва Ўзбекистон билан бугунги кунда эришилган ўзаро ҳамкорлик даражасини юқори баҳолашди ва тўқимачилик соҳасида ҳамоҳанг қадам ташланаётганини қайд этишди.
https://sputniknews.uz/20240506/uzbekistan-toqimachilik-mahsulot-eksport-43739393.html
ўзбекистон
покистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/06/12/44414172_307:0:2160:1390_1920x0_80_0_0_5d7216f3312fb19e9a041db120666cfb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон тўқимачилар покистонда амалиёт
ўзбекистон тўқимачилар покистонда амалиёт
Ўзбекистон тўқимачилари Покистонда амалиёт ўташди
11:42 18.06.2024 (янгиланди: 12:30 18.06.2024) Мутахассислар Покистоннинг илғор тажрибасидан ўз корхоналарининг экспорт салоҳиятини оширишда фойдаланиш истагини билдиришди.
ТОШКЕНТ, 18 июн — Sputnik. Ўзбекистонлик 15 нафар тўқимачилик саноати мутахассислари Покистонда малака ошириш дастурларида иштирок этди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.
Ўқув курслари Файсалобод миллий тўқимачилик университетида ташкил этилди. Уларда Покистонда тўқимачилик саноати ривожланиши, соҳада лойиҳаларни амалга оширишнинг муҳим жиҳатлари, "GSP+" тизими доирасида маҳсулотларни Европа бозорига экспорт қилиш мавзуларида тажриба алмашилди.
Шунингдек, тадбир доирасида мутахассислар "Nishat", "Sapphire", "Diamond", "Fateh", "Gul Ahmed" каби Покистоннинг йирик тўқимачилик компанияларига ташриф буюриб, уларда қўлланилаётган илғор тажриба билан танишишди.
Ўзбекистонлик мутахассислар Покистоннинг илғор тажрибаси, инновацион ечимларидан ўз корхоналарининг экспорт салоҳиятини оширишда фойдаланиш истагини билдиришди.
Тадбир якуний маросимида Покистон расмийлари иштирок этишди ва Ўзбекистон билан бугунги кунда эришилган ўзаро ҳамкорлик даражасини юқори баҳолашди ва тўқимачилик соҳасида ҳамоҳанг қадам ташланаётганини қайд этишди.