Россия дронларга қарши нишонга олиш тизимини яратди — видео

Oбуна бўлиш
Россияда учувчисиз аппаратлар ва экипажсиз катерларни нишонга олиш учун мўлжалланган янги тепловизион тизим яратилди.
ТОШКЕНТ, 18 июн - Sputnik. Янги ЛПК-101 "Кречет" тепловизорли нишонга олиш тизими нафақат денгизда ҳаракатланувчи экипажсиз катерларни, балки "Баба Яга" туридаги катта ҳажмли дронларни ҳам нишонга олишда қўл келади.
Янги нишонга олиш тизимининг асосий хусусиятларидан бири — у нишонни термал белгиси ёрдамида аниқ ажратиб кўрсатади ва ҳаракатланаётган техникада ҳам нишонни мўътадил ушлаб туришга қодир.

Ушбу комплекснинг синовлари қуруқликда ҳам, денгизда ҳам ўтказилди. Қуруқликда у "Корд" оғир пулемёти билан жиҳозланган "Тигер" зирҳли машинасида ўрнатилди. Денгизда эса тезюрар қайиқларда синовдан ўтди. Ҳар иккала ҳолатда ҳам синов муваффақиятли ўтди.

"Янги қурилма ҳаракатланаётган транспортда 100% қулайроқ ишлаш имконини беради. Дисплей билан буни амалга ошириш янада қулайроқ”, — дея ўз таассуротлари билан ўртоқлашди ҳарбий хизматчи синовлардан сўнг.
Янгиликлар лентаси
0