Қирғизистонда кучли сел келди, ёш бола вафот этди

© Facebook/darvozСел оқибатлари. Архив сурат
Сел оқибатлари. Архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.06.2024
Oбуна бўлиш
Ноокен туманида икки қишлоқдан 2600 тага яқин хонадон селдан зарар кўрди, 300 та хонадон аҳолиси хавфсиз жойларга вақтинча эвакуация қилинди.
ТОШКЕНТ, 18 июн – Sputnik. Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятидаги икки қишлоқда сел келди, улардан бирида 10 ёшли бола ҳалок бўлди, деб хабар берди Sputnik Қирғизистон ФВВга асосан.
Эски Қўчқорота қишлоғида яшовчи 2014 йилда туғилган боланинг жасади маҳаллий аҳоли томонидан топилиб, қариндошларига топширилди.
Бўстондаги Мамбеков қишлоғида ҳам сел содир бўлди.
Аниқлик киритилишича, сел оқибатларини бартараф қилишга ФВВ муҳандислик техникаси ва маҳаллий аҳоли жалб этилган.
Мамбеков қишлоғида 2143 та хонадон, Эски Қўчқоротада 500 та хонадонни сув босган. Ҳар икки қишлоқдан 300 та хонадон аҳолиси хавфсиз жойларга вақтинча эвакуация қилинган.
Бундан ташқари, Бишкек-Ўш автомобиль йўлининг 518-километридаги қисми сел оқибатида ёпилиб қолган. 17 июнь соат 21:10 да йўл тозаланиб, бир йўналишда очилган.
Янгиликлар лентаси
0