https://sputniknews.uz/20240618/nato-ukraine-shoshayotgan-44414656.html
НАТО Украинада нега бунча шошаётгани маълум бўлди
НАТО Украинада нега бунча шошаётгани маълум бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Филиппо: Трамп АҚШдаги сайловларда ғалаба қозонишидан олдин НАТО Украинани қуроллантиришга шошилмоқда
2024-06-18T12:45+0500
2024-06-18T12:45+0500
2024-06-18T12:45+0500
ақш
украина
дональд трамп
жо байден
ёрдам
франция
дунёда
дунё янгиликлари
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/06/12/44414762_0:0:3304:1859_1920x0_80_0_0_4ed79a058963d37e2a407eae6c528d91.jpg
ТОШКЕНТ, 18 июн — Sputnik. АҚШдаги президентлик сайловларида Дональд Трамп ғалаба қозонишидан олдин НАТО Украинани қуроллантиришга шошилмоқда, деди француз сиёсатчиси, "Патриотлар" партияси раҳбари Флориан Филиппо Х ижтимоий тармоғида.У ўз постига Трампнинг ўз тарафдорлари олдидаги нутқи акс этган видеони илова қилди. Видеода Трамп Зеленскийни “энг буюк савдогар” деб атади ва агар у ноябрь ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида ғалаба қозонса, Украинага кўп миллиард долларлик тўловларни тартибга солишга ваъда берган."Тўғри айтди! Бу циркни тўхтатайлик, пул тўлашни ва қуролланишни тўхтатайлик! Тезроқ тинчлик бўлсин!" – деди Филиппо.Амалдаги президент Жо Байден маъмурияти яқиндагина Украина эҳтиёжлари учун 61 миллиард доллар ажратди. Киевга Пентагон арсеналларидан миллиардлик қурол ва ўқ-дорилар юбориш ҳақида қарор чиқарган ва яна олти миллиардга янги ҳарбий техника буюртма берган эди. Ушбу ёрдамни ажратишдан олдин АҚШ қонунчилари ўртасида бир неча ой давом этган мунозаралар бўлиб ўтди.АҚШда навбатдаги президентлик сайловлари 2024 йил 5 ноябрда бўлиб ўтади. Сайлов пойгасининг асосий рақиблари – амалдаги давлат раҳбари, демократ Жо Байден, шунингдек, Американинг собиқ етакчиси, республикачи Дональд Трамп. Иккала номзод ҳам ўз партияларидан номзодликни таъминлаш учун дастлабки овозлардан етарлича делегат овозини тўплаган ва уларнинг деярли барча рақиблари пойгадан чиқишларини эълон қилган.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/06/12/44414762_0:0:2732:2048_1920x0_80_0_0_51146e49589d342dbe734f5d294016a7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
филиппо трамп ақш нато украина
филиппо трамп ақш нато украина
НАТО Украинада нега бунча шошаётгани маълум бўлди
Филиппо: Трамп АҚШдаги сайловларда ғалаба қозонишидан олдин НАТО Украинани қуроллантиришга шошилмоқда
ТОШКЕНТ, 18 июн — Sputnik. АҚШдаги президентлик сайловларида Дональд Трамп ғалаба қозонишидан олдин НАТО Украинани қуроллантиришга шошилмоқда, деди француз сиёсатчиси, "Патриотлар" партияси раҳбари Флориан Филиппо Х ижтимоий тармоғида.
“Қаранг, нега НАТО Украинада уруш олиб боришга шошилмоқда ва у ерга ўнлаб миллиардлар молия киритмоқда, чунки Трамп ҳозиргина бу можарога рози эмаслигини тасдиқлади ва Зеленскийни қоралади!” - деб ёзган Филиппо.
У ўз постига Трампнинг ўз тарафдорлари олдидаги нутқи акс этган видеони илова қилди. Видеода Трамп Зеленскийни “энг буюк савдогар” деб атади ва агар у ноябрь ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида ғалаба қозонса, Украинага кўп миллиард долларлик тўловларни тартибга солишга ваъда берган.
"Тўғри айтди! Бу циркни тўхтатайлик, пул тўлашни ва қуролланишни тўхтатайлик! Тезроқ тинчлик бўлсин!" – деди Филиппо.
АҚШнинг собиқ президенти аввалроқ Киевга молиявий ёрдамнинг давом этиши ҳақида танқидий гапирган эди. Аввалроқ у қайта сайланса, Украина можаросини 24 соат ичида ҳал қила олишига ваъда берган эди.
Амалдаги президент Жо Байден маъмурияти яқиндагина Украина эҳтиёжлари учун 61 миллиард доллар ажратди. Киевга Пентагон арсеналларидан миллиардлик қурол ва ўқ-дорилар юбориш ҳақида қарор чиқарган ва яна олти миллиардга янги ҳарбий техника буюртма берган эди. Ушбу ёрдамни ажратишдан олдин АҚШ қонунчилари ўртасида бир неча ой давом этган мунозаралар бўлиб ўтди.
АҚШда навбатдаги президентлик сайловлари 2024 йил 5 ноябрда бўлиб ўтади. Сайлов пойгасининг асосий рақиблари – амалдаги давлат раҳбари, демократ Жо Байден, шунингдек, Американинг собиқ етакчиси, республикачи Дональд Трамп. Иккала номзод ҳам ўз партияларидан номзодликни таъминлаш учун дастлабки овозлардан етарлича делегат овозини тўплаган ва уларнинг деярли барча рақиблари пойгадан чиқишларини эълон қилган.