https://sputniknews.uz/20240618/japan-muxolif-partiya-bosh-vazir-44418337.html
Япония мухолиф партияси бош вазирга ишончсизлик билдирди
Япония мухолиф партияси бош вазирга ишончсизлик билдирди
Sputnik Ўзбекистон
Асахи газетаси сўровида иштирок этганларнинг 64% ҳукуматга ишонмаслигини билдирган.
2024-06-18T15:42+0500
2024-06-18T15:42+0500
2024-06-18T16:18+0500
япония
мухолифат
фумио кисида
ҳукумат таркиби
дунё янгиликлари
дунёда
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/1f/35546543_0:168:3070:1896_1920x0_80_0_0_4c5b2ba7670d10a8a5256a2f4105b06b.jpg
ТОШКЕНТ, 18 июн – Sputnik. “Ниппон Исшинно Кай” (Япония янгиланиш партияси) мухолифат партияси Япония Парламенти юқори палатасига мамлакат бош вазири Фумио Кисидага ишончсизлик вотуми билдирилган резолюция киритди, деб хабар бермоқда "Кёдо" агентлиги.Тақдим этилган ҳужжатда ҳукмрон Либерал-демократик партия мухолифат билан келишувларга зид равишда “жамоатчилик билан алоқалар тадқиқоти”га сарфланадиган харажатлар бўйича шартларини бузгани қайд этилган. Японияда ушбу харажатлар учун депутатлар ойига 1 миллион иенагача (6,33 минг доллар) маош олади.Ишончсизлик вотумида келтирилган яна бир сабаб - Фумио Кисида ҳукуматига нисбатан жамиятда ишонч даражасининг кескин тушиб кетиши дейилади.Бир кун аввал NHК телеканали Япониянинг яна бир мухолиф Конституциявий-демократик партияси ҳам ҳукуматга ишончсизлик вотуми лойиҳасини парламентга киритиши ва парламентни тарқатиб юборишни талаб қилиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди."Асахи" газетаси эълон қилган сўров маълумотларига кўра, Япония бош вазири Фумио Кисида бошчилигидаги ҳукмрон ЛДП рейтинги 2001 йилдан бери биринчи марта 19 фоизга тушиб кетган. Ҳукумат рейтинги ҳам жуда паст – 22 %. Сўровда иштирок этганларнинг 64% ҳукуматга ишонмайди.
япония
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/1f/35546543_546:156:2770:1824_1920x0_80_0_0_0e0d1594ac9cbd6581d7f925f0fa418a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
япония кисида
Япония мухолиф партияси бош вазирга ишончсизлик билдирди
15:42 18.06.2024 (янгиланди: 16:18 18.06.2024) Япония жамоатчилиги орасида ҳукумрон партия ва амалдаги ҳукуматга ишончсизлик кучаймоқда. "Асахи" газетаси сўровида иштирок этганларнинг 64% ҳукуматга ишонмаслигини билдирган.
ТОШКЕНТ, 18 июн – Sputnik. “Ниппон Исшинно Кай” (Япония янгиланиш партияси) мухолифат партияси Япония Парламенти юқори палатасига мамлакат бош вазири Фумио Кисидага ишончсизлик вотуми билдирилган резолюция киритди, деб хабар бермоқда "Кёдо" агентлиги.
Тақдим этилган ҳужжатда ҳукмрон Либерал-демократик партия мухолифат билан келишувларга зид равишда “жамоатчилик билан алоқалар тадқиқоти”га сарфланадиган харажатлар бўйича шартларини бузгани қайд этилган. Японияда ушбу харажатлар учун депутатлар ойига 1 миллион иенагача (6,33 минг доллар) маош олади.
Ишончсизлик вотумида келтирилган яна бир сабаб - Фумио Кисида ҳукуматига нисбатан жамиятда ишонч даражасининг кескин тушиб кетиши дейилади.
Бир кун аввал NHК телеканали Япониянинг яна бир мухолиф Конституциявий-демократик партияси ҳам ҳукуматга ишончсизлик вотуми лойиҳасини парламентга киритиши ва парламентни тарқатиб юборишни талаб қилиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.
"Асахи" газетаси эълон қилган сўров маълумотларига кўра, Япония бош вазири Фумио Кисида бошчилигидаги ҳукмрон ЛДП рейтинги 2001 йилдан бери биринчи марта 19 фоизга тушиб кетган. Ҳукумат рейтинги ҳам жуда паст – 22 %. Сўровда иштирок этганларнинг 64% ҳукуматга ишонмайди.