АҚШ Россия ва Хитой вакциналарига қарши яширин дезиформация олиб боргани маълум бўлди

© AFP 2023 / KIRILL KUDRYAVTSEVРоссийская вакцина "Sputnik V"
Российская вакцина Sputnik V - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.06.2024
Oбуна бўлиш
Коронавирусдан миллионлаб одамлар ҳалок бўлаётган вақтда АҚШ Россия ва Хитой вакциналарининг дунёга тарқалишига қарши кампания олиб борган.
ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Пентагон Россиянинг "Sputnik V" ва Хитойнинг "Sinovac" вакциналарига қарши яширин дезинформация кампанияси олиб борган. Бу ҳақида "Reuters" агентлиги чоп этган мақоладан маълум бўлди. "Russia Today" хабари асосида.
Россия вакцинасига қарши
Россия Тўғридан-тўғри инвестициялар фонди директори Кирилл Дмитриев "Reuters" мақоласига изоҳида қуйидагиларни маълум қилди:
Россияда эмлашнинг олдини олиш ва препаратнинг ташқи бозорларга чиқишига йўл қўймаслик мақсадида Россия вакцинасига қарши мувофиқлаштирилган дезинформация кампанияси ўтказилди;
Ахборот ҳужумлари сохта аккаунтлар, аноним манбалар, нохолис экспертлар, шунингдек, Британия разведка хизматлари ва АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги орқали амалга оширилган;
Британиянинг киберхавфсизлик маркази Россия Федерациясига алоқадор хакерлар АҚШ, Буюк Британия ва Канададан вакцина ишлаб чиқиш ҳақидаги маълумотларни ўғирлашга уринганини даъво қилди;
Британия ОАВлари разведка идораларига таяниб, "Sputnik V" формуласини "AstraZeneca" компаниясидан россиялик хакерлар ўғирлаганини даъво қилишди;
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўз ҳисоботида Бразилияни "Sputnik" вакцинасидан фойдаланмасликка ишонтирганини очиқ тан олди;
Дезинформацияга қарши курашиш учун фонд Россия вакцинасининг хавфсизлигини тасдиқловчи 50 тадан ортиқ хорижий тадқиқотлар ва илмий нашрларни ташкил этди;
Хитой вакцинасига қарши
Пентагон Хитойнинг "Sinovac" коронавирус вакцинасига қарши ижтимоий тармоқларда яширин кампания олиб борди:
2020 йил баҳоридан 2021 йилнинг ўрталаригача эмлашга қарши қаратилган турли мазмундаги мақолалар ва ахборотлар тарқатилди;
Филиппин сохта аккаунтлари орқали АҚШ ҳарбийлари "Sinovac" вакцинаси синовлари ва унинг сифатини танқид қилди;
Х ижтимоий тармоғида камида 300 та аккаунт мавжуд бўлиб, уларнинг деярли барчаси 2020 йилнинг ёзида очилган ва "ChinaAngVirus" хештеги билан яратилган;
Хитой вакцинасига қарши кампания Жануби-Шарқий Осиёдан чиқиб, Яқин Шарққа етиб борди. Мусулмонлар учун улар вакцина таркибида “чўчқа желатини” борлигини таъкидладилар;
АҚШ пропагандаси таъсирида филиппинликлар эмлашни истамади ва ўша пайтда президент бўлган Родриго Дутерте уларни ҳибсга олиш билан қўрқитди;
Агентлик маълумотларига кўра, Пентагон ички текширувни бошлаган. Трамп ва Байден вакиллари ушбу мақолага изоҳ беришмади;
Унинг фикрича, АҚШ Хитойга қарши савдо уруши ва иқтисодий санкциялар асосли эканлигига ишонч ҳосил қилиш учун кампания олиб борган.
Россия ТИВ Дипломатик академиясининг ходими Вадим Козюлиннинг қўшимча қилишича, АҚШ шу йўл билан рақибини йўқ қилишга уринган.
Маълумот учун, АҚШ босими остида Россия ва Хитой вакциналари жаҳон миқёсида тан олинмади ва кўплаб мамлакатларда улардан фойдаланиш тақиқланди. Бу ўз навбатида коронавирус қурбонлари сонини оширди.
Европа ва ривожланган давлатлар ўз эҳтиёжидан 2-3 баробар кўп вакцина харид қилган вақтда Африка ва камбағал мамлакатларга умуман вакцина етишмади.
Ғарб давлатларида ишлаб чиқилган ва барча учун тавсия этилган вакциналарнинг зарарли оқибатлари кейинчалик ошкор бўлди. Хусусан "AstraZeneca" вакцинаси Европа Иттифоқида тақиқланди.
ЖССТ маълумотларига кўра, деярли 13 миллион одам СОVID-19дан вафот этган. "Ғарб давлатлари рақобатнинг энг ифлос усулларидан фойдаланмаганида", эҳтимол, қурбонлар сони камроқ бўларди.
Янгиликлар лентаси
0