Самарқандда дрифт бўйича биринчи Ўзбекистон чемпионати ўтказилди — видео

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Юқори савияда ташкил этилган тадбир Ўзбекистон автоспорт ривожида муҳим қадам бўлди.
ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Самарқандда автоспортнинг "дрифт" йўналиши бўйича Ўзбекистон тарихида биринчи чемпионати бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистондан 20 нафар, Қирғизистондан 7 нафар, Қозоғистондан 3 нафар, Туркиядан 1 нафар спортчи иштирок этди.
Самарқанд туризм марказида ўтказилган мусобақаларини томоша қилиш учун Ўзбекистоннинг барча вилоятларидан кўп сонли мухлислар ташриф буюришди.
Мусобақа Спорт вазирлиги ва Ўзбекистон Миллий Автоспорт ва Картинг Федерацияси томонидан ташкил этилди. Юқори савияда ташкил этилган тадбир автоспорт ривожида муҳим қадам бўлди.
Янгиликлар лентаси
0