https://sputniknews.uz/20240617/putin-shimoliy-koreyaga-tashrif-buyuradi-44409912.html
Путин Шимолий Кореяга ташриф буюради
Путин Шимолий Кореяга ташриф буюради
Sputnik Ўзбекистон
Ушбу ҳафта давомида Россия президенти Шимолий Корея ва Вьетнамга ташриф буюради.
2024-06-17T17:50+0500
2024-06-17T17:50+0500
2024-06-17T18:00+0500
владимир путин
кхдр
вьетнам
россия
ташриф
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/954/42/9544205_0:0:2841:1599_1920x0_80_0_0_81d69f4d511c2a41c4ef540d104370e9.jpg
ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ушбу ҳафтада Шимолий Корея ва Вьетнамга ташриф буюради, деб хабар қилмоқда Кремль матбуот хизмати. Владимир Путин Шимолий Кореяга сўнгги бор 2000 йилда ташриф буюрган эди. Ўшанда у ерда ҳукуматни амалдаги давлат раҳбарининг отаси Ким Чен Ир бошқараётган эди. Ким Чен Ин Россияга ўтган йилда ташриф буюрган. Ханойда Вьетнам Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси бош котиби Нгуен Пху Тронг, президент То Лам, Ҳукумат бош вазири Фам Мин Тин ва Миллий Ассамблея раиси Тран Тхан Ман билан учрашувлар бўлиб ўтади.Россия ва Вьетнам ўртасидаги савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва гуманитар соҳаларда ҳар томонлама стратегик шерикликни янада ривожлантиришнинг ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиш, шунингдек, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган. .Музокаралар якунлари бўйича Қўшма баёнот қабул қилинади ва қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланади.
вьетнам
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/954/42/9544205_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_30646b04ba640de4b08c6badfcc1ceeb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
путин россия шимолий корея вьетнам
путин россия шимолий корея вьетнам
Путин Шимолий Кореяга ташриф буюради
17:50 17.06.2024 (янгиланди: 18:00 17.06.2024) Ушбу ҳафта давомида Россия президенти Шимолий Корея ва Вьетнамга ташриф буюради.
ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ушбу ҳафтада Шимолий Корея ва Вьетнамга ташриф буюради, деб хабар қилмоқда Кремль матбуот хизмати.
"КХДР Давлат ишлари раиси Ким Чен Иннинг таклифига биноан Владимир Путин 18-19 июнь кунлари дўстона давлат ташрифи билан Корея Халқ Демократик Республикасида бўлади", - дейилади хабарда.
Владимир Путин Шимолий Кореяга сўнгги бор 2000 йилда ташриф буюрган эди. Ўшанда у ерда ҳукуматни амалдаги давлат раҳбарининг отаси Ким Чен Ир бошқараётган эди. Ким Чен Ин Россияга ўтган йилда ташриф буюрган.
Шунингдек, Россия президенти 19-20 июнь кунлари Вьетнам Коммунистик партияси Марказий қўмитаси бош котиби Нгуен Пху Тронгнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Вьетнамда бўлади.
Ханойда Вьетнам Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси бош котиби Нгуен Пху Тронг, президент То Лам, Ҳукумат бош вазири Фам Мин Тин ва Миллий Ассамблея раиси Тран Тхан Ман билан учрашувлар бўлиб ўтади.
Россия ва Вьетнам ўртасидаги савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва гуманитар соҳаларда ҳар томонлама стратегик шерикликни янада ривожлантиришнинг ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиш, шунингдек, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган. .
Музокаралар якунлари бўйича Қўшма баёнот қабул қилинади ва қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланади.