Баъзи ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин — Ўзгидромет

© Sputnik / Константин Михальчевский / Медиабанкка ўтишПогода дождь
Погода дождь - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.06.2024
Oбуна бўлиш
Республика бўйича ўртача ҳаво ҳарорати +34-39 даража бўлиши, тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Ўзбекистон бўйича бугун ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақида республика Гидрометеорология маркази хабар қилмоқда.

"Бугун кундузи республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин", - дейилади хабарда.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 9-14 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Ҳарорат +34-39°, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +41° гача бўлади.
Тошкентдпа куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, куннинг иккинчи ярмида 12-14 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +35-37° бўлади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 9-14 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +20-25° бўлади.
Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавоси мониторинги

17 июнь соат 9:00 даги автоматик станциялари маълумотларига кўра, Тошкент шаҳрининг атмосфера ҳавосидаги ПМ10 дисперсли заррачаларининг миқдори 59,48 мкг/м3 ни ташкил etdi.SanEQvaN 0053-23 (500 мкг/м3) бўйича рухсат этилган меъёрдан ошмади.
ПМ 2,5 майда дисперсли заррачалар миқдори 32,03 мкг/м3 ни ташкил этди, ЖССТ тавсияларидан 6,4 марта ошди (5 мкг/м3).
Углерод оксиди СО (автотранспорт ва саноат корхоналари чиқиндилари) 1,63 мг/м3 ни ташкил etdi.SanEQvaN 0053-23 (5 мг/м3) бўйича рухсат этилган меъёрдан ошмади.
Янгиликлар лентаси
0