Алишер Усмонов сохта хабарномалар юборган Европа банкини судга берди

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишАлишер Усманов
Алишер Усманов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.06.2024
Oбуна бўлиш
UBS Europe SE банки Усмоновнинг гумон қилинаётган шубҳали молиявий операциялари тўғрисида бир қатор билдиришномалар юборган ва бу Германияда “унга қарши сиёсий сабабларга кўра тергов” бошланишига сабаб бўлган.
ТОШКЕНТ, 17 июн — Sputnik. Россиялик бизнесмен Алишер Усмонов Франкфурт-Майн вилоят судига Германиянинг UBS Europe SE банкига қарши даъво аризаси билан мурожаат қилди.

Матбуот баёнотида айтилишича, 2018-2022 йиллар давомида банк Германия божхона бош бошқармасининг молиявий мониторинг бўлимига Усмоновнинг гумон қилинган шубҳали операциялари ҳақида ўндан ортиқ “бемаъни ва асоссиз ва атайлаб тузилган ёлғон хабарномалар” юборган. Банк ихтиёрида мижознинг жиноий ҳаракатини тасдиқловчи ҳеч қандай фактлар мавжуд бўлмаган.
“Бундай ҳаракатлар билан UBS нафақат мижозга хизмат кўрсатиш шартномасини ва банк сири меъёрларини, мижоз маълумотларининг махфийлигини бузган, у ҳақида ёлғон маълумот тарқатган, шунингдек, банк мижоз умумий ҳуқуқларини қўпол равишда бузиб А.Б.Усмоновнинг дунёга машҳур хайриячи ва бенуқсон тадбиркор сифатидаги обрўсига путур етказди”, — дейилади хабарда.
UBS банкининг ёлғон хабарлари асосида Германияда 2022 йилда Усмоновга нисбатан ноқонуний текширувлар бошланган. Тергов давомида Германиядаги Усмоновга тегишли деб ҳисобланган кўчмас мулк ва “Дилбар” яхтасида тинтувлар ўтказилган.
Бу тергов ва тинтувлар ОАВда батафсил ёритилган ва бошқа нарсалар қатори Европа Иттифоқининг Усмоновга нисбатан санкцияларини узайтириш учун фойдаланилмоқда, дейилади баёнотда.
“Усмоновнинг UBS банкка нисбатан ишининг аҳамияти банк хизмати шартномасини ва банк сирини оддий бузиш билан чегараланиб қолмайди, аслида UBS бегуноҳ шахсни ноқонуний жиноий жавобгарликка тортишда қўзғатувчи ва шерик бўлган”, - дейилади баёнотда.
Шу билан бирга, 2015 йилдан бери UBS банк Усмоновни мижоз сифатида жалб қилишга уриниб, UBSга билдирилган ишонч учун “ғурур ва миннатдорчилик” изҳор қилган. Ўз вақтида банк тадбиркорнинг шахси, унинг тижорат фаолияти ва активларининг келиб чиқиши олти ой давомида текширилган. Текширувлар “ҳеч қандай ноқонуний ҳаракатлар тўғрисида ҳеч қандай далил ёки маълумот" йўқ деган хулоса билан якунланган эди.

Аввалроқ Алишер Усмонов Forbes журналига қарши судда ютиб чиққан эди ва Гамбург суди журналининг Усмонов ҳақидаги мақоласини ҳақиқатга зид деб топиб, ундан баёнотлар тарқатишни тақиқлаган эди.

Мақолада гуёки Усмонов Путиннинг буюртмаларини бажарган деб ёзилган, лекин аслида бу баёнотлар судда тасдиқланмаган. Лекин Европа Иттифоқи ОАВдаги сохта маълумотлар асосида Алишерга Усмоновга қарши барибир санкциялар киритган ва уларни сақлаб қолмоқда.
Янгиликлар лентаси
0