“БМТ Туризм” Ўзбекистондаги маҳаллий туроператорларни қўллаб-қувватламоқчи

© UNWTOТуристический комплекс "Silk Road Samarkand" в Самарканде.
Туристический комплекс Silk Road Samarkand в Самарканде. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2024
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти “БМТ Туризм” бош котиби билан учрашди.
ТОШКЕНТ, 16 июнь — Sputnik. Ўзбекистон ва Бутунжаҳон туризм ташкилоти ўртасида маҳаллий туроператорларни қўллаб-қувватлаш борасидаги амалий ҳамкорлик кенгайтирилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев ва “БМТ Туризм” бош котиби Зураб Пололикашвили иштирокидаги учрашувда маълум қилинди.
Ўзбекистон президенти Самарқандда “БМТ Туризм” (Бутунжаҳон туризм ташкилоти) бош котиби Зураб Пололикашвили билан учрашди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана провел встречу с генеральным секретарем "ООН Туризм"
Президент Узбекистана провел встречу с генеральным секретарем ООН Туризм
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2024
Президент Узбекистана провел встречу с генеральным секретарем "ООН Туризм"
Унда Ўзбекистон билан БМТнинг мазкур ихтисослашган институти ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
“Сайёҳлар учун қулай шарт-шароитлар ва объектларни барпо этиш, зиёрат ва маданий-маърифий туризмни, жумладан ички туризмни ривожлантиришга қаратилган дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш бўйича қўшма саъй-ҳаракатларни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди”, — дейилади хабарда.
Самарқандда фаолият юритаётган Халқаро туризм академияси имкониятларидан самарали фойдаланган ҳолда меҳмондўстлик ва сервис соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
“Ўзбекистонга туризм йўналишини оммалаштириш мақсадида маҳаллий туроператорларнинг йирик халқаро туризм ярмаркалари ва кўргазмаларида иштирок этишини қўллаб-қувватлаш борасидаги амалий ҳамкорлик кенгайтирилади”, — дея қайд этилган хабарда.
Женщина гуляет по старому городу Самарканда. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.06.2024
Ўзбекистон қатор давлатлар билан туризм соҳасида ҳамкорлик қилади — тафсилотлар
Янгиликлар лентаси
0