Ўзбекистон делегацияси БРИКС ўйинларида яна 6 та медалга эга чиқди
© НОКПодведены итоги третьего дня Игр БРИКС в Казани.
© НОК
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Россия, Беларусь ва Хитойдан сўнг тўртинчи ўринда кетмоқда.
ТОШКЕНТ, 16 июнь — Sputnik. Ўзбекистон делегацияси БРИКС ўйинларида яна 6 та медалга эга чиқди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Қозон шаҳрида БРИКС ўйинларининг учинчи куни ортда қолди. Унда Ўзбекистон делегацияси 1 та кумуш ва 5 та бронза медалларига сазовор бўлди.
Кумуш медаль: Малика Тагматова, Луиза Исломова (академик эшкак эшиш, ЛW2х)
Бронза медаль: Вячеслав Руднев / Анна Вашченко (синхрон сузиш, микст йўналишида эркин дастур), Алишер Турдиев, Давржон Давронов, Дилшод Худойбердиев, Фазлиддин Каримов (академик эшкак эшиш, М4-), Шуҳрат Намозов (карате, -84 кг), Исломбек Исматуллаев (карате, +84 кг), Моҳларойим Ҳакимжонова (карате, +68 кг).
Учинчи кунги беллашувлардан сўнг делегация 2 та олтин, 7 та кумуш ва 15 та бронза медалларо билан умумжамоа ҳисобида ҳамон Россия, Беларусь ва Хитойдан сўнг тўртинчи ўринда кетмоқда.
© НОК
1/6
© НОК
© НОК
2/6
© НОК
© НОК
3/6
© НОК
© НОК
4/6
© НОК
© НОК
5/6
© НОК
© НОК
6/6
© НОК
1/6
© НОК
2/6
© НОК
3/6
© НОК
4/6
© НОК
5/6
© НОК
6/6
© НОК
Эслатиб ўтамиз, Қозондаги VI БРИКС ўйинлари 12-23 июнь кунлари бўлиб ўтади. Жами 90 та жамоа иштирок этаётган мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон делегацияси 23 та спорт турида 249 нафар спортчи билан иштирок этмоқда.