Зеленский Украина бўйича саммитнинг “ҳаракат режаси”ни Россияга юбормоқчи

© AP Photo / Mindaugas KulbisВладимир Зеленский
Владимир Зеленский - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.06.2024
Oбуна бўлиш
Зеленский: Украина бўйича саммит якунлари бўйича қабул қилинган ҳаракат режаси Россияга етказилади.
ТОШКЕНТ, 16 июнь — Sputnik. Владимир Зеленскийнинг айтишича, Швейцарияда Украина бўйича конференция якунлари бўйича қабул қилинган “ҳаракат режаси” иккинчи саммит олдидан Россияга етказилади. Бу ҳақда РИА Новости "Украинская правда" нашрига таяниб хабар берди.
“Россия ҳозир бу ерда эмас... Биз бутун дунё учун адолатли тинчлик нимани англатишини ва унга қандай қилиб чинакам мустаҳкам тарзда эришиш мумкинлигини биргаликда ҳал қилишимиз керак. БМТ Низоми биз учун асосдир. Ва кейин, ҳаракат режаси ҳамма томонидан келишилган ва халқлар учун ошкора бўлган столга қўйилганда, иккинчи тинчлик саммитида биз урушнинг ҳақиқий якунини қайд этиш учун у Россия вакилларига етказилади”, — деди Зеленский саммитнинг ялпи мажлисида.
Россия президенти Владимир Путин жума куни Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича Қрим, ДХР, ЛХР, Херсон ва Запороже вилоятларининг Россия ҳудуди сифатидаги мақомини тан олишни назарда тутувчи Украинанинг қўшилмаслик ва ядро қуролидан холи мақомини мустаҳкамлаш, уни демилитаризация ва денасификация қилиш, шунингдек, Россияга қарши санкцияларни бекор қилиш бўйича янги тинчлик таклифларини илгари сурди.
Украина томони ташаббусни рад этди. Зеленский Москванинг таклифини ултиматум деб атади ва унинг маслаҳатчиси Михаил Подоляк Россиянинг янги ташаббусларида гўёки “ҳақиқий тинчлик таклифи” йўқ, деб ҳисоблади.
Швейцария 15-16 июнь кунлари Люцерн шаҳри яқинида, Бюргеншток курортида Украина бўйича конференция ўтказмоқда. 92 та давлат ва 55 та давлат раҳбарлари, шунингдек, саккизта ташкилот, жумладан, Европа Иттифоқи, Европа Кенгаши ва БМТ иштирокини тасдиқлади. АҚШ президенти Жо Байден, шунингдек, Хитой раҳбари Си Цзиньпин ва Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Силва анжуманда қатнашмайди.
Швейцария Россия Федерациясига Украина бўйича саммитда иштирок этиш учун таклиф юбормади, Москва ҳеч қандай ҳолатда иштирок этмайди. Кремль Украина можаросида Россия иштирокисиз вазиятдан чиқиш йўлларини излаш мутлақо мантиқсиз ва бефойда эканини таъкидлади.
Янгиликлар лентаси
0